Latest news

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади" News

Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Машъал" – "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Шиддатли ўйин бўлди. "Бунёдкор" ҳужумкор жамоа, таркибида баланд бўйли футболчилар бор. Шу боис биринчи бўлимда рақиб марказдан ҳужумдан ўтмаслиги учун ҳаракат қилдик. Ҳимояландик, ҳужумга чиқишда қийинчиликларга дуч келдик. Гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимни яхши бошладик, ҳужумлар ташкил этдик ва гол урдик. Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади. VAR голни нега бекор қилганини тушунмадим, ўйиндан ташқари ҳолатдир балки. Кейинчалик ҳам гол урдик, ўйиннинг охирида ёки биз, ёки рақиб ютиб кетиши мумкин эди. Фаоллик учун йигитларга миннатдорлик билдираман.

- Икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Жамоада иккинчи бўлимда фаоллик ортишига нима туртки бўлди?

- Эҳтимол, қайд этилаётган ҳисобдан келиб чиқиб бўлиши мумкин. Биринчи бўлимда рақиб тезлик томонлама устунлик қилдик. Ҳимояландик, ҳужумга чиқа олмадик ва кўп куч йўқотдик. Иккинчи бўлимда амалга оширилган ўзгаришлар ўйинимизни кучайтирди. Йигитлар борларини бериб ҳаракат қилишди ва дуранг натижага эришдик.

- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?

- Биринчи бўлиб бизнинг голимиз бекор қилинди. VAR кўриб чиқди, шундай хулосага келинди. Иккинчи бўлимда бизнинг дарвозага урилган гол ҳам VAR томонидан бекор қилинди. Блогерлар вазиятни ойнаи жаҳон орқали кўради, уларга жараён яхшироқ кўринади. Муҳими футболчилар ўз ишларини қилишди.

- Жамоангиз ҳужум чизиғини 5 баллик тизимда неча баллга баҳолаган бўлардингиз?

- Энди "Бунёдкор"га қарши ҳужумданоқ ҳимояни ташкил қилишимиз керак. Кўрдингиз, Ҳумоюн Муртозаев тўпни дарвозабондан "ўғирлаб" қўйди, бироқ ўша вазиятда қандайдир омад келмади. Оғир ўйин, Ҳумоюн Муртозаев бугун яхши ҳаракат қилди. Захирадан ўйинга қўшилган Шоҳназар Норбеков озроқ ўйин темпига киришиб кета олмади десак тўғрироқ бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика