Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Асқар Умаров: ”Зомин” ўз уйида ҳеч кимга очко берадиган жамоа эмас” News

Асқар Умаров: ”Зомин” ўз уйида ҳеч кимга очко берадиган жамоа эмас”

Бугун Про лиганинг 1-тури доирасида “Зомин” клуби ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилди.

Мазкур учрашувда дарвозалар дахлсиз қолди – 0:0. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров ўз фикрларини билдирди. 

-  Бугунги беллашув ҳақида қандай фикр билдира оласиз?

-  Учрашув ҳақида гапирадиган бўлсак, албатта футболчиларимизга катта раҳмат айтаман. Улар биринчи ўйин бўлишига қарамай, борини бериб ўйнашди. Мухлисларимизга ҳам қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтаман. Машғулотлардаги ҳаракатларимизни йигитлар майдонда кўрсата олишди, деб ўйлайман. Бугун озгина омадимиз келмади ва голларни уролмадик. Кейинги учрашувларда “Зомин” мухлисларига ғалабаларни тақдим қиламиз, деган умиддаман.

-  Бугун “Андижон”дан қандай ўйин кутгандингиз?

-  Улар тажрибали ва шунинг эвазига яхши ҳаракат қилишяпти. Таркибида бўйдор ўйинчилар тўп тепишар экан. Аммо бизнинг футболчиларимиз шунга мос равишда ўйнадилар. 

-  “Зомин” жамоаси ушбу учрашувда бир очкони қўлга киритдими ёки иккинчи очкони йўқотдими?

-  Бу биринчи учрашув бўлганлиги сабабли биз бир очко қўлга киритдик, деб ҳисоблайман. Кейинги ўйинларда уч очколарни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. “Зомин” ўз уйида ҳеч кимга очко берадиган жамоа эмас. Фақат уч очко олиб, олдинга ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика