Latest news

10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита дахшат ўйинлар бор  4 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  5 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58

Асқар Умаров: "Локомотив" майдонига ғалаба учун келмагандик" News

Асқар Умаров: "Локомотив" майдонига ғалаба учун келмагандик"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 1-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Зомин" бош мураббийи Асқар Умаров ўз фикрларини билдирди.


- Чиройли ўйин бўлди. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, тажриба ўз сўзини айтди. Биз бугун кўпроқ ёшларимизга имконият бердик. Ҳаракат қилдик, иложи бўлмади. 

- Ўтган йили ушбу икки жамоа кубокда тўқнаш келган. Ўтган йилги ўйин билан қанчалик фарқ қилди?

- Ўтган мавсумдаги йигитлар билан фарқ катта. Ўшанда бизда Про-лигада ўйнайдиган жамоа бор эди. Ўзимнинг кўнглим тўлган жамоани йиғгандик. Бу йил эса ёшларга кўпроқ эътибор бериб, зоминлик йигитларни кўпроқ ўйнатяпмиз. 

- Таркибдаги футболчиларнинг умумий савияси билан жамоанинг "Локомотив"га ўтган йилгидек қаршилик кўрсатишини кутганмидингиз?

- Йўқ, кутмагандим. Чунки барибир таркиб ўтган йилгидан кўра, барибир бироз пастроқ, биринчи лига даражасида. Ҳозир Про-лига ёки ундан юқоридаги жамоаларга қаршилик қилишимиз қийин. Бу ерга ғалаба учун келмадик. Ушбу учрашув бизга катта тажриба бўлди. Навбатдаги ўйинларда яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Биринчи лигада яхши натижалар кўрсатиб, яна Про-лигага қайтишга ҳаракат қиламиз.

- "Зомин" Кубокда "Динамо", "Локомотив" ва "Қизилқум"га қарши кучли рақиблар билан ўйнайди. Ушбу учрашувлар жамоангиздаги футболчиларнинг даражаси, тажрибасини ошишида қанчалик даражада ўрин тутади?

- Ушбу ўйинлар билан катта тажриба оламиз. Масалан, "Локомотив" прессинги орқали бизни биринчи зонадан чиқиб кетишимизга ҳам имкон бермади. Бундан керакли ҳулосаларни олиб, навбатдаги учрашувларда шундай прессинглардан чиқиб кетиш борасида ишлаймиз. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика