Latest news

07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  1 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  10 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  32 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  6 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  4 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  22

Асқар Умаров: "Элдор Каримов вақти келиб "Зомин" мураббийлар штабида ишлайди" News

Асқар Умаров: "Элдор Каримов вақти келиб "Зомин" мураббийлар штабида ишлайди"

Про-лиганинг 14-туридан ўрин олган "Турон" - "Зомин" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Чиройли учрашув гувоҳига айландик. Афсус, ўйиннинг якуний натижаси биз кутгандек бўлмади. Жамоамизда катта ўзгаришлар бўлганлиги сезилиб қолди. Ҳимоя чизиғимизда бир қатор хатолар кўзга ташланди. Рақиб бу имкониятлардан фойдаланиб кетди. 

- Жамоани ёзги трансферлар ойнасида тарк этган ва таркибга қўшилган футболчилар ҳақида қандай изох берасиз?

- Бир қатор футболчиларимизга яхши таклифлар бўлгани боис улар бошқа жамоалар сафига бориб қўшилишди. Натижаларимиз яхши бўлмаса ҳам таркибимиздан етишиб чиққан иқтидорли футболчилар кучли жамоалар эътиборини торта олди. Уларга омад тилаймиз. Таркибга бир қатор янги футболчиларни қўшиб олдик. Про-лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш учун астойдил ишлаяпмиз. 

- Биринчи даврада жамоада молиявий қийинчиликлар борлиги айтилганди. Ҳозирга келиб ушбу муаммо қанчалик даражада бартараф этилди?

- Ҳозирча молиявий муаммолар тўлиқ бартараф этилгани йўқ. Клубимиз раҳбарияти бу борада ҳаракат қилишаяпти, бир қатор хомийлар варианти бўйича ишларни амалга ошираяпмиз. Бундан ташқари, вилоятимиз ҳокими ҳам клубга кўмак берилишини айтиб ўтишган. Мақсадимиз жамоамизни катта футболда ўрни борлигини кўрсатиб бериш ва бу борада астойдил ҳаракат қилаяпмиз.

- Жамоа биринчи бўлимдан кўра иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнади. Бу нима билан боғлиқ?

- Албатта, биз жисмоний холатга эътибор қаратамиз. Иккита ҳужумчини майдонга ташладим, натижа бериб рақиб дарвозасига гол урдик. Имкониятларимиз бўлди, фойдалана олмадик. Жамоа таркибида ўзгаришлар бўлгани сезилиб турди. Янги футболчиларни ўзаро мослашиб кетиши учун вақт керак.

- Ёзги танаффус вақтида жамоа бош мураббийи ўзгаргани ҳақида хабарлар чиқди. Кейинчалик бу маълумот ўз тасдиғини топгани йўқ. Айни кунда сиз жамоа бош мураббийи сифатида ишлашда давом этмоқдасиз. Мазкур холат бўйича қандай изох берган бўлардингиз?

- Албатта, биз жамоани янада кучли қилиш учун ҳаракатдамиз. Янги бош мураббий (Жаҳонгир Жиямуродов, таҳририят изохи) келиб, яхши режалар тузганди. Фақат оилавий муаммолар сабаб ишлашга имкон топа олмади. У бизга кўмаклашмоқчи эди, фақат вазият шуни талаб қилди. Яна ўзимиз жамоамиз олдидаги вазифаларни бажариш учун ҳаракатда давом этаяпмиз.

- "Зомин" ҳақида гап кетса, мухлислар жамоа сардори Элдор Каримовни яхши танишади. Элдор қайсидир маънода жамоанинг юзига айланиб қолгандек. Келгусида уни жамоа мураббийлар штабига таклиф этиш режаси борми?

- Албатта, Элдор жамоамиз сардори ва тўпурари. У ҳозир мураббийлик курсларида ўқияпти. Келгусида Элдорни мураббийлар штабига олиб биргаликда ишлаш режамизда бор.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика