Latest news

16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  1 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  1 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  18 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  14 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  4 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Ушбу қарама-қаршиликда фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  9 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0

Асқар Толибжонов: “Режада Қатардан ташқари ўйинлар ҳам бор” News

Асқар Толибжонов: “Режада Қатардан ташқари ўйинлар ҳам бор”

Бугун сайтимизда шу йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дохада Қатар термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар чиқди.
ФИФА расмий сайтида бу ҳақда хабар берилмаган бўлса ҳам, тақвимда шу ўйин бўлиб ўтиши ёзиб қўйилган. Хўш, чиндан ҳам вакилларимиз Қатар билан назорат баҳси ўтказишадими? Бу саволга жавоб топиш мақсадида Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновга мурожаат қилдик.

-   Чиндан ҳам 6 октябрь куни Қатар ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган, - дейди Асқар Имомжонович. - Лекин бу ўйин аниқ бўлади деб айтолмайман. Чунки ўзингиз биласиз, араблардан ҳар нарса кутиш мумкин. Улар тўсатдан ўйнамаймиз ёки фалончи куни ўйнаймиз деб туриб олишлари ҳеч гап эмас. Лекин биз назорат баҳсини ўтказиш борасида ҳаракатларни олиб боряпмиз. Бу борада барчаси расман ҳал бўлгач, албатта сизларга маълум қиламиз.
 
-   Бу ўйиндан ташқари яна қандай ўртоқлик баҳслари кўзда тутилган?

-   Режага кўра майда битта, сентябрь ва октябрь ойларида иккитадан ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчимиз. Бир қатор давлатларга бу борада таклиф юборганмиз ва ҳозир шуларни ўрганиб чиқиш билан бандмиз. Фақат расман шартнома тузилмагани боис рақиб жамоалар номини ошкор қила олмайман.

-   Терма жамоамиз бу йил ҳисобидан Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказадими?

-   Ҳа. Май ойида ўйин ташкил қилишни мўлжаллаб турибмиз.
 
-   Агар сир бўлмаса, ким билан ўйнаймиз?
-   Айтганимдек, расмий шартнома имзоланмагунча рақиб жамоа номини маълум қила олмайман. Ҳатто учрашув санасини ҳам айтолмайман. Эртага мураббийлар йиғилиши бўлади. Шундан кейин бунга ойдинлик киритишим мумкин.
 
Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика