Latest news

22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  0 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  17 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  7 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  235 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  18 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1

Асқар Муҳиддинов "Қизилқум"да News

Асқар Муҳиддинов "Қизилқум"да

Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Биринчи даврада жамоа шарафини ҳимоя қилган кўплаб футболчилар клуб лагерини тарк этишган. Шунингдек мураббийлар штабида ҳам сезиларли ўзгариш қилинди. Бунгача жамоа бошқарувида ишлаб келган Рустам Забиров ўз аризасига биноан ишдан кетган бўлса, унинг ўрнини Юрий Лукин эгаллади. Биринчи лига жамоаси "Зарафшон-ПФК"ни бошқарган ушбу маҳаллий мураббий эндиликда "Қизилқум"да вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлайдиган бўлди.

Ушбу мураббийнинг жамоада иш бошлаши таркибда "Зарафшон-ПФК" футболчиларини пайдо бўлишини таъминлади десак муболаға бўлмайди. Шу боис биринчи лигада ўзини кўрсатишга эришган футболчиларнинг айримлари эндиликда "Қизилқум" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Ундан ташқари биринчи даврада "Сўғдиёна"да тўп сурган Ҳуршид Йўлдошев билан Жалил Кимсанов ҳам "Қизилқум" билан келишувга эришган. Шунингдек "Пахтакор"дан Бобур Искандаров ҳам жамоа йиғинига келиб қўшилди. Таркибдаги энг сўнгги ўзгариш деб, Асқар Муҳиддиновни айтиш мумкин. Маълумотларга кўра, яқинда "Бухоро" билан хайралашган Муҳиддинов иккинчи даврани "Қизилқум"да ўтказадиган бўлди.

Клуб расмийлари шу кунларда ПФЛга клуб заявкасини топширмоқда. Бошқа ўзгаришлар хусусида кейинроқ яна маълумот берамиз.

Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика