Latest news

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  4 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  4 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  16 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  48 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Асқар Жадигеров Про-лигадаги жамоаси ва "Зомин"га қарши учрашув ҳақида News

Асқар Жадигеров Про-лигадаги жамоаси ва "Зомин"га қарши учрашув ҳақида

Ўз вақтида мамлакатимиз ва хориж клубларида ўйнаган тажрибали ярим ҳимоячилардан бири Асқар Жадигеров жорий мавсум арафасида Про-лига сафига қўшилган “ПФК Нурафшон-Интер” жамоаси сафида фаолият юритмоқда.

Куни кеча пойтахт вилояти вакиллари “Зомин” жамоасига мезбонлик қилди. Кескин ва муросасиз кечган баҳсда кучлар тенг келди, - 1:1. Учрашув якунига етгач “Нурафшон-Интер” жамоаси футболчиси А.Жадигеровни суҳбатга чорладик.

- Об-ҳаво инжиқликлари ўйинга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Учрашув давомида ёғган кучли ёмғир ва эсган шамол футболчиларнинг майдонда эркинроқ тўп тепишларига тўсқинлик қилди. Назаримда, рақиблар намойиш этган футбол мухлисларга маъқул келди. Афсуски, жамоадош дўстларим яратилган қулай вазиятлардан унумли фойдалана олишмади, - дея ўз сўзини бошлади, А.Жадигеров. – Тан олиш лозим, авваллари жамоаларда футбол ўйнаб юрган кезларим нега бизга ойлик ёки мукофот пулларини ўз вақтида беришмаяпти деб нолирдик. Ҳозирда “ПФК Нурафшон-Интер” клуби мутасаддиларига бу борада ёрдам бериб келяпман. Шунга амин бўлдимки, клубга тегишли ташкилий масалаларни ҳал қилишдан кўра, футбол ўйнаш осонроқ экан.

- Жамоа ҳақида нималар дея оласиз...

- Жамоамиз ўз дебют мавсумида Про-лигада вилоятимиз билан бир қаторда Юқори Чирчиқ тумани шаънини ҳам ҳимоя қилади. Ўзим ҳам шу туманда туғилиб, миллионлар ўйинининг ўзига хос дастлабки сир-асрорларини ўрганганман. Туман равнақига ҳисса қўшиш фурсати етди. Умуман олганда туманимиз ўзбек футболига жуда кўплаб таниқли футбол юлдузларини етказиб берган. “Пахтакор-79” аъзолари Михаил Ан ва Олимжон Ашировлар ҳам шу туманда вояга етишган. Раҳбарият клуб инфратузилмасини янада шакллантириш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Масалан, иқтидорли ёшлар таркибга жалб қилинган.  Қолаверса, клуб негизида фарм клуб ҳамда ўсмирлар жамоалари ташкил этилди. Фарм клубимиз Тошкент вилояти иккинчи лигасида иштирок этмоқда.Яна шуни қўшимча қилиш керакки, жамоа мураббийлар таркибига қўшиш мақсадида ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган тажрибали мутахассислар билан музокаралар олиб боряпмиз. Уларнинг сафимизда пайдо бўлиши жамоамиз ўйинини янада кучайтиришига ишонаман. Ҳозирда клуб раҳбарияти томонидан мавсумий ва бир ўйинлик чипталар сотиш йўлга қўйилди.

“Пахтакор-79” сардори Михаил Аннинг хоки Аҳмад Яссавий маҳалласи қабристонига кўмилган. Куни кеча жамоамиз аъзолари ва клуб раҳбарияти Михаил Аннинг қабрини зиёрат қилишди. Унинг собиқ Иттифоқ ва ўзбек футболида ўрни ҳақида маълумот берилди.

- Клуб ўз олдига қандай вазифаларни қўйган?

- Иқтидорли футболчиларни кашф этиш ва шу орқали ишқибозлар ишончини оқлашни ният қилганмиз. Агарда ортга назар ташлайдиган бўлсак, жамоамиз 4 расмий учрашув ўтказди. Қувонарлиси, ўйиндан ўйинга футболчиларнинг маҳорати ошиб бормоқда. Футболчиларнинг ҳаракатларида сифат кўзга ташланмоқда. Тўғри, бизни янада жиддий ва мураккаб ўйинлар кутиб турибди. Жамоанинг ўйинидаги барқарорликни сақлаб қоладиган бўлсак, мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказамиз.

Неъматжон Аҳмедов суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика