Latest news

01:42Миллатлар лигаси. Испания - Франция 5:3 (онлайн ҳисоб)  29 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  1 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  11 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  5 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   30 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  9 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  12 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  22 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  42 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622 21:33Иван Шабаров: "Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига қизил карточка кўрсатилгани эҳтимол ўйин тақдирини ҳал қилгандир"  5 21:14Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионати йўлланмаси Ўзбекистонда футболнинг ривожига жуда катта ҳисса қўшади"  6 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия курашишда давом этади, Хитой учун барчаси тугади  2

Аспас атайин сариқ карточка олиш учун голни нишонлашда либосини ечди News

Аспас атайин сариқ карточка олиш учун голни нишонлашда либосини ечди

Якшанба куни Яго Аспас "Валенсия"га қарши бор-йўғи 16 дақиқа ўйнади ва жароҳати туфайли майдонни тарк этди. Аммо бу вақт ичида "Сельта" ифтихори жуда кўп ҳаракат амалга оширди.

Аввалига у ажойиб гол урди - у финт орқали Уго Гильямон доғда қолдирди ҳамда ва тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди.

Иккинчидан, у голни тантанали тарзда нишонлади - ўйиннинг атиги 11-дақиқаси бўлса-да, футболкасини ечди. Бунинг учун ҳужумчи сариқ карточка билан жазоланди. Мазкур огоҳлантириш Яго учун чемпионатдаги бешинчиси бўлди ҳамда кейинги ўйинга дисквалификация қилинди.

Балки Аспас буни хоҳлаган бўлиши мумкин. Гол урилган вақтда ҳужумчи жароҳат олди ва буни ўзи ҳам ҳис қилди, чунки голдан сўнг майсазорга ўтириб олди. Бир неча дақиқадан сўнг унинг ўрнига Ренато Тапия майдонга тушди. Аспас барибир кейинги ўйинда "Мальорка"га қарши ўйинни ўтказиб юборишини ҳис қилган бўлиши мумкин - ва бу аввал олинган карточкаларни йўққа чиқариш учун имконият саналади. 

Аммо тўпурарсиз (ушбу мавсумда "Сельта"нинг 41% голини урган) ушбу жамоага қийин бўлади. Аспас майдонни тарк этгач, "Валенсия" иккита гол урди (Дуро ва Макси Гомес гол уришди) ва олдинга чиқиб олди. Эндиликда нисбатан кучли "Мальорка"га сафар қиладиган (12-ўринда, "Сельта"дан уч очко кўп жамғарган) клубга осон бўлмайди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика