Latest news

00:51Сарри Римга қайтишга яқин  2 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  1 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  58 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  2 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  25 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 17:38"Атлетико" Фернандо Торрес билан шартномани узайтирди  0

"Asiad Daily" нишонида - Оксана Чусовитина News

"Asiad Daily" нишонида - Оксана Чусовитина

Оксана Чусовитина бугунда Инчеонда давом этаётган Осий ўйинларининг кундалигини ёритиб бораётган "Asiad Daily" нашри томонидан эътироф этилди.
Бугун газетанинг 11-сони тақдим этилди. Деярли барча сонларни кузатиб келаяпман. Афсуски мезбонлар тарафкашликни ошириб юборяптилар. Ғалаба қозонса ҳам, мағлубиятга учраса ҳам, бош саҳифада корейс спортчиси. Газетанинг ички саҳифаларида ҳам майдон эгалари. Қўшни КХДРни ҳам унутмаган ҳолда, олтин олган хитойликларни беришяпти.



Гимнастикада мағлубияга учраган Янг Хак Сеон бош саҳифани безатди


Шу боисдан нашр асосан шарқликлар томонидан кузатиляпти. 2011 йил Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида, ҳар бир мамлакатга бирдек эътибор қаратилган эди.

Бугун кундаликни навбатдаги сонини олиб, не кўз билан кўрайки, у ерда Оксана Чусовитинага бағишлаб ярим саҳифа мақола ёзилган экан. Қуйида мақоланинг таржимасини келтириб ўтамиз.



Совриндорлар қаторидан ўрин олган шарқликлар. Навбатдаги саҳифада КХДРлик спорт гимнастикачи. У ҳам ғалаба қозона олмаган. Тагида Камон отувчи корейс.


Ёш шунчаки рақам, - дейди Оксана Чусовитина

Оксана Чусовитина оддий гимнастикачи эмас, у жуда машҳур ва таниқли. 39 ёшга кирган Оксана спорт гимнастикаси бўйича Осиё ўйинларида иштирок этаётган спортчилар орасида энг ёши каттаси ҳисобланади. Шунга қарамай, у ҳозирча спортни тарк этмоқчи эмас.

Менинг мақсадим - Риода ўтказиладиган Олимпиада мусобақасида иштирок этиш,  - дея айтиб ўтди Чусовитина навбатдаги чиқишидан сўнг. Бундан ташқари, унинг режасидан кейинги ой Хитойда бўлиб ўтадиган гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳам ўрин олган.



Бу саҳифада ҳам мезбонлар. Коллаждаги барча спортчи Жанубий Кореядан.


Унинг ҳисобида ҳозирча иккита Олимпиада ўйинлари медали (шундан биттаси олтин, 1992 йил), учта жаҳон чемпионати медали ва иккита Осиё ўйинлари медали бор. Чусовитина илк бор 1988 йил халқаро даражадаги совринини қўлга киритган маҳал унинг Инчондаги Осиё ўйинларидаги рақибаларидан кўпчилиги ҳали туғилмаганди ҳам.

Чоршанба куни ўтказилган финал баҳсида Чусовитина 14.750 очко тўплаб, кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳам яхши натижа албатта. Ёш шунчаки рақам, - дейди ҳамюртимиз. - Мен спортда ёшга кўп ҳам эътибор бермайман ва доим ўз устимда ишлашда давом этаман. Ҳозир бироз толиққанман, жисмоний томонлама эмас, балки руҳий жиҳатдан.



Менинг 11та сон кутган саҳифам. Оксана Чусовитина, ўнг томонда яна Жанубий Корея.


Нодирхўжа Юлдашев
Инчеон
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика