Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

"Ашхобод-2017". Финал. Эрон - Ўзбекистон 7:1 News

"Ашхобод-2017". Финал. Эрон - Ўзбекистон 7:1

Бугун "Ашхобод-2017" футзал беллашувларида финал ўйини бўлиб ўтди.


Унда Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши баҳс олиб борди. Афсуски, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз форсларга имкониятни бой берди ва кумуш медалга эга чиқадиган бўлишди.


ЯНГИЛАШ


"Ашхобод-2017"
Футзал. Финал

26.09.2017
Эрон - Ўзбекистон 7:1

Голлар: М.Жавид 4, 10, 32, 36, А.Ҳасанзода 22, 38 Ҳ.Аҳмадидазаж 32 - Д.Чориев 29


Эрон (биринчи бешлик): Алиризо Самими, Ҳамид Аҳмадидазаж, Али Асқар Ҳасанзода, Аҳмад Исмоилпур, Маҳди Жавид.
Захира: Сепеҳр Муҳаммади, Муҳаммад Шажари, Алиризо Рафиепур, Абулқосим Ороужи, Саид Аҳмад Аббоси, Ҳусайн Тойиби, Муслим Оладқубад, Фарҳод Таваколи, Муҳаммадризо Сангсефиди.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 12.Акмал Хазратқулов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 13.Ҳусниддин Нишонов, 14.Константин Свиридов.
Захира: 1.Рустам Умаров, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 4.Феруз Фахриддинов, 5.Тимур Садиров, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Даврон Абдураҳмонов, 10.Даврон Чориев.

Огоҳлантиришлар: А.Юнусов 8, К.Свиридов 31




Учрашув якунланди. Эрон бешинчи олтинни қўлга киритди, биз эса илк кумушни.

37 - Хазратқуловдан супер сейв, кетидан Исмоилпур устунни пойлади.

36 - Бешта ўйинчи билан хатога йўл қўйилди ва Маҳди Жавид бўш қолган дарвозамизни осонгина ишғол қилди. Бу унинг учрашувдаги тўртинчи голи.

32 - Афсуски, форслар 32 дақиқанинг ўзида иккита гол уришди.

Даврон Чориев гол урган вазият.

29 - Гооооолллл, Даврон Чориеевввв. Даврон Самимини чиройли тарзда доғда қолдирди. Ақлли гол урилди.

29 - Акмал Хазратқуловдан ажойиб сейв.

29 - Даврон Чориевнинг зарбасини Самими қайтариб қолди.

27 - И.Ҳамроев тўпни тепгандан кейин Аҳмад Аббосининг оёғига ҳам тепиб юборди.

25 - Ҳусайн Тойиби бўш қолган дарвозамизга тўпни кирита олмади, устун бизга ёрдамга келди.

25 - Зарбааа, Фарҳод Абдумавлоновнинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Эҳҳ..

22 - Гол, афсуски яна пас беришда хатога йўл қўйдик ва рақиблар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Бугунги финални Ашхободдаги аренадан қолган терма жамоаларнинг бош мураббийлари ҳам кузатиб боришмоқда. Ҳусусан, Вьетнам устози Мигел Родриго, япониялик машхур собиқ футзалчи Когуре ҳамда Япония терма жамоаси бош мураббийи Бруно Сезарлар аренада ёнма-ён ўтиришибди.


Биринчи бўлим якунланди.

19 - Эрон терма жамоаси бош мураббийи тайм-аут олди.

17 - Зарбаа, И.Ҳамроевнинг зарбасини яна дарвозабон қайтарди.

16 - Хавфли вазият, Машраб Одиловнинг ён чизиқдан узатган тўпи М.Жавидга тегиб Эрон дарвозасидан жой олиши мумкин эди. Самими қайтаришга улгурди.

12 - Дилшод Раҳматовда жароҳат бор эди, лекин у ҳозир ўйнамоқда. Демак, шифокорларимиз уни финалга тайёрлай олишган.

Ашхободдаги Осиё ўйинларида иштирок этаётган спортчиларимизнинг иштирокидан онлайнни қуйидаги саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлади > > > Ашхобод. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан LIVE


10 - Гол. Афсуски, форслар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди ва ҳисобни 2:0га етказишди.

8 - Юнусов огоҳлантирилди.

7- Артур Юнусовнинг кучли ва аниқ зарбасини Самими қайтарди.

- Тўп биздалигида вакилларимиз ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилишмоқда. Баҳодир Аҳмедов нимадир ўйлаб топишига умид қиламиз.

4 - Гол. Афсуски, ўйиннинг тўртинчи дақиқасида Маҳди Жавид ҳисобни очди.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика