Асадбек Каримов: "Мавсум давомида "Сурхон" ҳеч кимдан кучсиз эмаслигини кўп бор исботламоқдамиз"
31 jul 2023 17:08
News
Асадбек Каримов: "Мавсум давомида "Сурхон" ҳеч кимдан кучсиз эмаслигини кўп бор исботламоқдамиз"
OKMK Абдулла Абдуллаев - 12', Абдулла Абдуллаев - 87' |
Superliga. Round 14 29/07/2023, 20:00 3
:
2
Finished
|
Surkhon Sylvanus Nimely - 18', Asadbek Karimov - 48', Asadbek Karimov - 82' |
Сергей Арсланов шогирдлари шу куни ўз ўйини билан ҳақли равишда ғалабага эришди (3:2). Ўйин қаҳрамони эса 2003 йилда туғилган Асадбек Каримов бўлди. 20 ёшли футболчи дубл билан олмалиқликларни таслим қилишда асосий ролни ўйнади. Маълумот учун, 2022 йил Ўзбекистон U-21 Биринчилиги. ОКМК сафида захирада қайд этилган 42-рақамдаги Асадбек Каримов собиқ жамоаси дарвозасига икки бор йўл топди. Якунда у сайтимиз томонидан эътироф этилди.
"ОКМКга қарши ўйин қизиқарли ўтди. Биринчи даврадаги ўйин орқали рақибнинг нималарга қодирлигини билган эдик. Шунга қарамасдан яхши тайёргарлик кўрдик. Мураббийлар қўрқмасдан олдинга ўтишни, вазиятлар яратишни айтишганди. Ўйлайманки, режамиз иш берди.
ОКМК мен учун бегона эмас. Собиқ жамоасига қарши ўйнаш, гол уриш исталган футболчига қўшимча мотивация беради. Очиғи бошқача бўлар экан.
"Сурхон" ҳеч кимдан кучсиз эмас. Исталган жамоага қарши майдонга чиқиб ғалаба қозона олишимизни мавсум давомида исботлаб келяпмиз. "Бунёдкор"ни ютдик, "Насаф" билан тенгма-тенг ўйнадик. Буни барча кўриб боряпти",- дейди Асадбек Каримов.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Comments