Latest news

17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  2 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  7 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  8 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  3 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1

Асад Дўрмонов: "Қуръага эътирозим йўқ" News

Асад Дўрмонов: "Қуръага эътирозим йўқ"

ПФЛ мажлислар залида Ўзбекистон Кубоги ўйинлари ва биринчи лига чемпионати учун қуръа ташлаш маросими якунига етгач, "Ёзёвон-лочинлари" бош мураббийи Асад Дўрмоновнинг фикрларини тингладик.
- Бу йил биринчи лигада дебют мавсумни ўтказамиз. Албатта осон бўлмайди. Қуръага келадиган бўлсак, биринчи турда дербида ўйнаймиз. Қувасойнинг Цементчи жамоасига қарши ўйин қизиқарли бўлиши аниқ. Умуман олганда чемпионатда ҳамма клуб билан барибир ўйнашга тўғри келади. Шунинг учун рақиб танлаш керак эмас. Ҳар бир баҳсга муносиб тайёргарлик кўришга харакат қиламиз. Тўғри биринчи лигада у қадар катта тажрибага эга эмасмиз. Лекин буни ўйиндан-ўйинга ошириб борилади, - дейди Дўрмонов championat.asia сайтига.

- Қуръадан қониқдим. Бу борада ортиқча эътироз бўлиши мумкин эмас.

- Кубок ҳақида нима деса бўлади. Битта ўйиндан иборат бўлган ўтиш баҳсида сафарда ўйнайдиган бўлдик. Эътибор беринг чемпионатни ҳам сафарда бошлаймиз. Ҳар бир жамоа ўз майдонида ўйнашни истаганидек, биз ҳам уйда бошласак, яхши бўларди.

- Жамоанинг тайёргарлигидан кўнглим тўлмоқда. Таркибда асосан ёшлар эканлигини айтиш лозим.

- Ҳа, Рустам Дўрмонов (укаси-муаллиф) ҳам бу йил жамоамиз мураббийлар штабида бўлади. Ҳозир уни расмийлаштириш ишлари кетмоқда", -  дейди Асад Дўрмонов.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика