Latest news

13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  1 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  37 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  11 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145

АРХИВ. Вильянуэва ва Ривалдодан дубль, 11 йил олдин "Бунёдкор" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйин News

АРХИВ. Вильянуэва ва Ривалдодан дубль, 11 йил олдин "Бунёдкор" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйин

Видео архив рукни доирасида бугун 11 йил олдин бўлиб ўтган баҳсга эътибор қиламиз.

2009 йил Олий лиганинг 13-турида Наманганинг "Навбаҳор" клуби Тошкентда "Бунёдкор" клуби меҳмони бўлган. Ўша ўйинга қадар "қалдирғочлар" 10та ўйинда 10та ғалабага эришган, "лочинлар" эса 11та учрашув ўтказиб, 15 очко тўплашган эди.

"Бунёдкор" сафида Ривалдо, Хосе Луис Вильянуэва, Эдсон Рамос, Луизао ва Жоао Виктор каби машҳур легионерлар ўйнашарди. "Навбаҳор"да эса бош мураббий туркманистонлик Раҳим Қурбонмамедов бўлгани боис туркманистонлик уч нафар легионер тўп тепарди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ҳужумга ўтган мезбонлар ҳужумчиси Хосе Луис Вильянуэва уч дақиқа ичида дублга эришади.

Биринчи таймни ўзида Ривалдо ҳам иккита гол уришга эришади.

Иккинчи таймда катта саҳнага ўзбекистонлик футболчилар чиқишади. Дастлаб Сервер Жепаров, сўнгра Анвар Солиев ўз номини таблога ёздириб қўйишади. Якуний натижа 6:0.



БУНЁДКОР - НАВБАҲОР - 6:0 (4:0)
21.06.2009. 13-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. 5815 томошабин.
Бош ҳакам:
Рустам Ҳамидов - 9,2.

Голлар:
1:0 - Вильянуэва Хосе Луис, 13
2:0 - Вильянуэва Хосе Луис, 16
3:0 - Ривалдо, 24
4:0 - Ривалдо, 40
5:0 - Жепаров Сервер, 57
6:0 - Солиев Анвар, 90+2

"БУНЁДКОР": Зуҳуров Муроджон; Луизао; Ғофуров Анвар; Эдсон Рамос; Ривалдо (Ҳайдаров Азизбек, 46); Вильянуэва Хосе Луис; Ҳасанов Жасур (Саломов Шавкат, 46); Солиев Анвар; Жўраев Саҳоб; Жоао Виктор; Жепаров Сервер (Тожибоев Камолиддин, 74).

"НАВБАҲОР": Бердиев Байрамниёз; Шеленков Юрий; Пирматов Отабек (Низамбаев Элмурод, 72); Хожиев Дидар; Жаббаров Дилшод; Рисқуллаев Акмал; Юлдашев Баҳром (Султонов Тимур, 46); Бойдадаев Илҳом (Фозилов Мухтор, 58); Караданов Мамедали; Маҳмудов Алишер; Меҳмонов Жаҳонгир.

Огоҳлантириш: Шеленков Юрий, 69.



Видеони тақдим этган Баҳодир Мирзаевга сайтимиз мухлислари номидан миннатдорчилик билдирамиз. 

Фотогалереяни тақдим этган Ҳасан Пирмуҳаммедовга сайтимиз мухлислари номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика