Latest news

20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  1 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   3 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  2 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  7 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  4 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  22 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  5 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  2

АРХИВ. 2009 йилги "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви, майдонда Шомуродов ва Муртозаев News

АРХИВ. 2009 йилги "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви, майдонда Шомуродов ва Муртозаев

Видео архив рукнимиз давом этади.

2009 йил "Бунёдкор" ва "Насаф" ўртасида ўтказилган учрашувни ёдга оламиз. Ўша пайтларда "қалдирғочлар"ни Луиз Фелипе Сколари, "аждарлар"ни эса Виктор Кумиков бошқарар эди.

Учрашувдаги ҳисобни 27-дақиқада бразилиялик "Олтин тўп" соҳиби Ривалдо пенальтидан гол уриб очади - 1:0. Иккинчи тайм аввалида ажойиб ҳужумдан сўнг Илҳом Шомуродов Нестеров дарвозасини ишғол қилади - 1:1.

73-дақиқада Анвар Солиевнинг тўп узатишидан кейин Сервер Жепаров меҳмонлар дарвозасини ишғол қилади - 2:1. 

Ушбу ўйинда "Насаф" сафида Ҳумоюн Муртозаевнинг акаси Баҳодир, Элдор Шомуродовнинг амакиси Илҳом тўп тепишгани эътиборга молик. Бундан ташқари ёш Кенжа Тўраев ҳам "Насаф" таркибида ҳаракат қилган. 


БУНЁДКОР - НАСАФ - 2:1 (1:0)

24.08.2009. 19-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. 5672 томошабин.

Бош ҳакам:
Ҳамидов Рустам - 8

Голлар:
1:0 - Ривалдо - пенальтидан, 27
1:1 - Шомуродов Илҳом, 54
2:1 - Жепаров Сервер, 73

БУНЁДКОР: Нестеров Игнатий; Каримов Хайрулла; Ғофуров Анвар; Ҳайдаров Азиз (Солиев Анвар, 39); Эдсон Рамос; Ривалдо; Вильянуэва Хосе Луис (Мурзоев Камолиддин, 68); Ҳасанов Жасур О. (Кападзе Тимур, 79); Жўраев Саҳоб; Жоао Виктор; Жепаров Сервер.

НАСАФ: Наумов Михаил; Минчев Николай; Каримов Мақсуд; Қораев Ботир; Жиямурадов Жаҳонгир; Қодиров Рустам (Муртозаев Баҳодир, 80); Каримов Ҳамза; Шомуродов Илҳом; Филипосян Артём (Пардаев Баҳодир, 77); Крот Сергей; Бобоев Жасур (Тўраев Кенжа, 85).

Огоҳлантиришлар: Каримов Хайрулла 56.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика