Latest news

11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  5 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  11 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  20 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  18 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  111

Арвеладзе ва Канчельскиснинг статистикасига назар News

Арвеладзе ва Канчельскиснинг статистикасига назар

Суперлиганинг 8-тур доирасидаги марказий баҳсда чемпионлик учун курашаётган "Пахтакор" ҳамда "Навбаҳор" ўзаро тўқнаш келмоқда.

Биз эса ушбу жамоаларни бошқариб бораётган хорижлик мутахассисларнинг статистикасига назар соламиз.

Шота Арвеладзе қўл остида "Пахтакор" бугун 67-ўйинини ўтказади. "Пахтакор" грузиялик мутахассис қўл остида ўтказилган 66 учрашувнинг 44тасида ғалаба қозонган, 12 дуранг ва 10 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 120-49.

Арвеладзе бошқарувидаги "Пахтакор"ни ички чемпионатда атиги 7 беллашувда мағлуб этишган. Шунингдек, 2 маротаба ОЧЛ доирасида ва 1 бор Ўзбекистон Кубогида Шота Арвеладзе мағлубият аламини татиб кўрган. Арвеладзе жамоасини мағлуб этган мутахассисларга назар соладиган бўлсак, бу ишни Илҳом Мўминжонов ва Андрей Фёдоров икки маротадан уддалашган. Шунингдек, Рўзиқул Бердиев, Миржалол Қосимов ва Улуғбек Бақоев ҳам Арвеладзе қўл остидаги "Пахтакор"ни мағлуб этган.

Бахтиёр Ашурматов эса Ўзбекистон Кубоги финалида Арвеладзе жамоасини таслим этишни уддалаган.

Арвеладзе эса чемпионатда ҳозиргача тўқнаш келган ҳамкасблари ичидан фақатгина Андрей Канчельскис жамоасини мағлуб этишга улгурмаган. Қолган барча мутахассислар бошқарувидаги жамоалар устидан ғалаба қозонилган.



Арвеладзе "Пахтакор" рулида қозонган ғалабаларининг 37тасини чемпионатда, 4 тасини ОЧЛ доирасида ва 3 ютуқни Ўзбекистон Кубогида қўлга киритган. Учралган мағлубиятларнинг 7таси чемпионатда, 2та ОЧЛ доирасида ва 1 маротаба Ўзбекистон Кубоги финалида руй берган.

Арвеладзе ҳозирча бирга тўқнаш келган ўзбек мутахассислари орасида Бахтиёр Ашурматовни мағлуб этмаган. Мазкур мураббийлар ҳозирча фақатгина Ўзбекистон Кубоги финалида дуч келишган ва унда АГМК ғалаба нашидасини сурганди. Чемпионатда эса Арвеладзе & Ашурматов дуэли ҳали руй бергани йўқ.

Андрей Канчельскис эса ҳозиргача "Навбаҳор" рулида 14 ўйинда ишлашга улгурди. Россиялик мутахассис қўл остида наманганликлар 6 ғалабага эришишди, 3 дуранг ва 5 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 16-14.



Канчельскис ҳозирча 2 маротаба "Бухоро"ни енгди ва шунингдек бир мартадан "Насаф", "Сўғдиёна", "Сурхон" ва "Бунёдкор" устидан ғалаба қозонди. "Локомотив"дан қаторасига 3 ўйинда мағлубиятга учралди. Шунингдек, "Металлург" ва "Бунёдкор" ҳам Канчельскиснинг "Навбаҳор"ини ютган жамоалар қаторида. Дуранг эса "Қўқон-1912", "Динамо" ва "Пахтакор" билан қайд этилган.

Канчельскис ҳозирча Андрей Фёдоров, Вадим Абрамов, Андрей Шипилов, Нўъмон Ҳасанов, Даврон Файзиев ва Шота Арвеладзе каби мутахассисларни мағлуб этолмаган.

Канчельскис "Навбаҳор"га келгач Улуғбек Бақоевнинг иккита жамоасига қарши тўқнаш келиб, жами 3 маротаба ўйин ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди. Ўтган йили "Бухоро"ни 2 маротаба ва жорий мавсум "Сўғдиёна"ни таслим этди. Шунингдек, Канчельскис Миржалол Қосимов, Андрей Ммкляев ва Рўзиқул Бердиевни мағлуб этган.

Шота Арвеладзе ва Андрей Канчельскиснинг Ўзбекистон чемпионатидаги ҳозирча ягона бўлиб турган тўқнашувида ғолиб номи аниқланмаганди. Бугун эса ушбу хорижлик мутахассисларнинг ўзаро тўқнашувининг 2-серия гувоҳига айланамиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика