Latest news

11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  0 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  1 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  32 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  27 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3

Арвеладзе: "Треблга ҳаракат қилиб кўрамиз" News

Арвеладзе: "Треблга ҳаракат қилиб кўрамиз"

Ўзбекистон Суперлигасининг 16-тур «Пахтакор» ҳамда «Бухоро» учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Шота Арвеладзе қатнашди.

Бугун йигитларни мақтаб ўтмоқчиман. Илк дақиқаларданоқ биз кутган ўйинни намойиш этишди. Охирги кунларда жуда хавотир олаётгандим. Сабаби, бизни эртага кўплаб тадбирлар кутиб турибди. Шу боис, қанчалик қайғули ва фожиали бўлмасин эртанги кунни бугунгидек яхши кайфият билан ўтказамиз. Барчаси клубни севганимиз ва «Пахтакор»ни  яхши кўрганимиз учун албатта. Бугунги ўйинда рақибга, мухлисларга кўрсатган чиройли ўйини учун футболчиларимни олқишламоқчиман. Баҳснинг бошидан то охиригича ўйинни назорат қилдик ва 5та гол уришга эришдик. Ҳали бизни яна 10та тур ва Кубок учрашувлари кутиб турибди. Мен ўйиндан олдин сценарий ёзмайман. 1:0 бўлганида ҳам рози бўлган бўлардим. Ҳа 5:0 ҳам ишонч беради. Яна 30 очко олишимиз зарур. Жамоамизда муҳит ажойиб, рақобат ҳам етарли даражада. Балки, кимдадир пасайиш бўладиган бўлса, уни алмаштирармиз. Жадвалга эътибор қиладиган бўлсак, қолганлардан анча ўзиб кетганмиз. Аммо бошқа клублар ўртасидаги фарқ унчалик катта эмаслигини кўришимиз мумкин. «Пахтакор»дек жамоа қандай мусобақада иштирок этмасин, ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Қанчалик қийин бўлмасин Осиё чемпионлар лигасига чиқиш вазифаси биринчи даражага қўйилганди. Кейин эса гуруҳ босқичини ижобий якунлаш. Биз бунга жуда ҳам яқин эдик ва буни жуда ҳам истагандик. Ҳозир плей-оффда ўйнаётган бўлардик балки. Бироқ, асосий вазифа ОЧЛга чиқиш эди. Футболда олдиндан ниманидир башорат қилиш қийин, лекин, биз барча мусобақаларда (Суперлига, Кубок, Лига Кубоги) зафар қучишга ҳаракат қиламиз”, – дейди Арвеладзе.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика