Latest news

18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  1 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  5 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  19 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  7

Арвеладзе Ўзбекистонга қайтадими? News

Арвеладзе Ўзбекистонга қайтадими?

"Пахтакор" Суперлига 6-турининг қолдирилган учрашувида "Андижон"ни таслим қилди (1:0).

Охирги пайтларда "шерлар"нинг собиқ устози Шота Арвеладзе Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кейинги бош мураббийи бўлиши тўғрисида хабарлар тарқалди. Кечаги ўйиндан кейин "Пахтакор"ни бошқараётган Питер Хюистранинг шу мавзудаги миш-мишларга муносабати билан қизиқдик. 

"Менинг қулоғимга бундай гап-сўзлар чалингани йўқ. Арвеладзеда Европа клублари билан ишлаш истаги жуда юқори. Мен буни жуда яхши биламан. 

Бироқ, Шотанинг қандай мураббий эканини ҳисобга олсак, бу ўзбек футболи учун жуда фойдали бўларди. Терма жамоада яхши футболчилар йиғилган, улар яхши натижаларга эришишлари мумкин", — дейди нидерландиялик мутахассис.

Шунингдек, у юртимизда болалар футболи ҳамда U-18 жамоаларига бериладиган эътиборнинг пастлигидан жуда нолиди. Питернинг таъкидлашича, бизни Жанубий Америка ва Европа футболидан ажратиб турадиган энг катта жиҳат шу эмиш. Хюистра сўзининг охирида ўзбек клубларидан янги иқтидорларни кашф этиб берувчи U-18 жамоаларига диққат қаратишни сўраб қолди.

Эшитдик-да! Арвеладзе Ўзбекистонга қайтиши мумкин. Аммо, қайси жамоага?

Rating: -34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика