Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Арвеладзе; "11 очколик фарқни катта дея олмайман" News

Арвеладзе; "11 очколик фарқни катта дея олмайман"

Суперлига 14-тур доирасидаги "Пахтакор" – "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “шерлар” устози Шота Арвеладзе қатнашди.

“Янги даврани бошлаш ҳар доим қийин бўлади. Жароҳат олган футболчиларни сафга қайтиши, етакчиларнинг эса яна формасини тиклаб олиши осон кечмайди. Мен бугун жуда ҳам асабийлашдим. Сабаби Қўқон билан ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Биз бугун уч очкога ҳақли эдик. Илк қадамни бошладик ва мухлисларга раҳмат айтаман. «Локомотив» билан 11 очколик фарқни катта дея олмайман. Рақибни хурмат қилиш керак. Мавсум энди бошланди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Менга бу йилги ва ўтган йилги чемпионат ҳам ёқади. «Локомотив» ҳамда «Пахтакор» каби жамоалар чемпионатнинг етакчилари. «Бунёдкор» ва «Насаф»ни ҳам унутмаслик керак. Бошқаларни хурмат қилган ҳолда «Сўғдиёна», АГМК «Навбаҳор», «Металлург» клубларига қарши ўйнаш ҳам қийин кечади. Меҳмондаги ҳар бир учрашув мушкул кечади ва очко олиш ҳам осон бўлмайди. Таркибимизнинг айрим қисмларида узилишлар бор, уларни тўлдириш керак. Ҳар бир ўйинга рақиб ким бўлишидан қатъий назар яхши тайёрланамиз. Мағлубият ҳақида савол бермасликларингизни сўрайман, сабаби биз доим максимал натижага ҳаракат қиламиз. Ҳозир 14 турни ўтказдик. Ҳали терма жамоадаги ўйинлар бор. Ундан кейин эса чемпионат доирасида яна 12 ўйин кутиб турибди”, – дейди Арвеладзе.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика