Latest news

10:15Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин нима қилишни истаётганини айтди  0 09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  3 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   29 08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   1 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   4 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  8 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  177 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  5 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  23

Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик" News

Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"

Бугун Пролига 19-туридан "Олимпик" – "Арал" учрашуви бўлиб ўтди. "Дўстлик" стадионида кечган баҳсда "Арал" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Олимпик" бош мураббийи Артём Петросян фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Нима ҳам дердим, боришимиз шу. "Арал"ни ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймни ёмон ўтказмадик. Иккинчи бўлим охирларида эса ўзимиз рақибга иккита гол "совға" қилдик. Ҳисоб 0:1 пайтида гол уриб тенглаштирганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Ўтказиб юборилган иккинчи гол "Арал"га "совға" бўлди, учинчи голни эса гапирмаса ҳам бўлади. Ўша вазиятда концентрацияни йўқотиб қўйдик.

- "Олимпик" охирги турни Фарғонада "ФарДУ"га қарши ўтказади. Бундай ҳолатда жамоа тайёрлаш қандай кечади?

- Қизиқ савол. Албатта, охирги тур биз учун ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Бироз дам олиб, шу ўйинга ҳозирлик кўрамиз. Охирги турда клубимиз шаъни учун майдонга тушамиз. Ҳали бу ўйингача икки ҳафта бор. Яхши тайёргарлик кўриб, бор кучимиз билан ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика