Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Артём Макосин: "Бугун нохуш анъанага чек қўймоқчимиз" News

Артём Макосин: "Бугун нохуш анъанага чек қўймоқчимиз"

Олий лига бешинчи туридан жой олган марказий учрашувлардан бири бугун Навоийда “Қизилқум” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Мазкур ўйин олдидан "кончилар" посбони Артём Макосин фикри билан қизиқдик.

—Кўз тегмасин бу йил мавсумни ижобий натижалар билан бошладик, — дейди “Қизилқум” жамоаси дарвозабони Артём Макосин. — Ўтган турда олий лига дебютанти — “Обод” жамоаси билан ўйинда қимматли очоколарни қўлдан чиқардик.  Қолаверса, бу чемпионатимизда кучсиз рақиб йўқлигини кўрсатиб берди.  Бугун эса янада жиддий рақибга қарши майдонга тушамиз.

“Пахтакор” билан ўтадиган учрашув чоғида стадион мухлислар билан тўлиб-тошишига шубҳа йўқ. Жамоадошларимнинг ўйин олдидан кайфиятлари аъло. Ҳар қандай вазиятда ҳам бугун майдонга фақат ғалаба иштиёқида чиқамиз. Ҳозиргача “Қизилқум” ўз майдонида пахтакорчиларни мағлубиятга учратмаган. Мақсадимиз ана шу нохуш анъанага чек қўйиб, навоийлик мухлисларни хурсанд қилишдир, - дейди Макосин.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика