Latest news

15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  3 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  9 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  36 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2

Артём Филипосян: “Таклифлар бор, лекин “Бухоро”да қолсам керак” News

Артём Филипосян: “Таклифлар бор, лекин “Бухоро”да қолсам керак”

Ўтган мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Артём Филипосянга айни дамда суперлиганинг бир нечта жамоаларидан таклифлар келиб тушмоқда.

Футболчининг эса бухороликлар билан шартномаси якунига етган. Хўш, Филипосян янги мавсум олдидан жамоасини ўзгартирадими ёки яна “Бухоро”да қолишни афзал биладими? Шу ва бошқа айрим саволларга жавоб олиш мақсадида Артём билан суҳбатлашдик.

- Артём, аҳволлариз яхшими? Янги йил байрамидан сўнг тикланиш жараёни ортда қолган бўлса керак?
- Раҳмат, ҳаммаси яхши. Маълум муддатлик дам олишдан сўнг энди астойдил тайёргарликка киришамиз.

- “Бухоро” билан тузган шартномангиз якунига етганидан хабаримиз бор. Шу боис ҳозирда сизга айрим жамоалардан чорловлар бўлаётгани ҳам табиий. Кейинги тақдирингиз хақида аниқ бир тўхтамга келиб улгурдингизми?
- Хақиқатдан ҳам, бухороликлар билан амалдаги шартномам тугаганлиги рост. Лекин бу билан жамоадан бутунлай кетдим дея олмайман. Чунки 5 январдан “Бухоро”нинг Тошкентдаги йиғинига бориб қўшиламан. Шунда битимни узайтириш борасида бафуржа гаплашиб оламиз. Бошқа жамоалардан  ҳам таклифлар бўлаётганини яширмайман. Олдин “Бухоро” мураббийлари билан гаплашиб олишим керак. Чунки Улуғбек Бақоев ва Бахтиёр Ашурматов билан бир йил ишлаб, жуда яхши муносабат ўрната олдик. Улар менга бироз шошилмай туришимни ва жамоада бу йил ҳам қолишимни истаётганини билдирди. Шундай экан энг аввало улар билан гаплашаман. Агарда янги битимнинг бандлари ҳар икки томонни ҳам қониқтирса, шу ерда қолиб ўйнашда давом этаман.

- Сизга “Бунёдкор” ва “Қизилқум”клублари томонидан ҳам қизиқиш бўлаётгани ҳақида эшитдик. Бу қанчалик хақиқат?
- Тўғриси, жамоаларнинг номларини аниқ айтмай турганим маъқул. Лекин яширмайман 3-4та таклифлар бор. Тарозини палласига қўйиб, кўриб чиқяпман. Уларнинг ҳеч бирига ҳозирча аниқ бир жавобни айтмадим. Ҳаммасини вақт кўрсатади.  

- “Бухоро”да қолиш имкониятингизни неча фоиз аниқ деб айта оласиз?
- “Бухоро”да ажойиб икки мавсумни ўтказдим. Жамоада барчаси мени қониқтиради. Агарда яна келиша олсак, шу ерда қолиб ўйнаганим маъқул деб ҳисоблайман. Менимча “Бухоро”да қолишим 80-90 фоизга аниқ.

- Мавсум-2017 сиз учун қандай ўтди?
-  Нолимайман, мавсум мен учун қониқарли кечди. Тўғри, чемпионат бошида жарохат сабаб 7-8та учрашувда иштирок эта олмадим. Москвага бориб, оёғимни операция қилдириб келганимдан сўнг, маълум муддат спорт формамга киришга харакат қилдим. Иккинчи даврадан чинакамига мавсум мен учун бошланганди. Имкон қадар ҳар бир ўйинда жамоамнинг муваффақиятга эришиши учун бор кучим билан харакат қилдим. Бош мураббийимиз Улуғбек Бақоев олий лигадаги дебют мавсумидаёқ курашчан жамоа туза олди. Таркибда яхши футболчилар жамланганди. Ўйлайманки ўтган йили ёмон натижа қайд этмадик.

- Марказий ҳимояда Владимир Баенко билан яхши тандем хосил қилдинглар. Фикримизга қўшиласизми?
- Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, легионер ҳимоячи билан бир-биримизни яхши тушуниб харакат қилдик. Айниқса иккинчи давра ўйинларида сўзсиз тушунадиган даражага чиқдик. Майдонда қайси пайтда ким қаерга очилишини олдиндан хис қила бошладик. Баенко хаётда ҳам яхши йигит эканлиги билан ижобий таассурот қолдирди. Ўйлайманки уни жорий мавсумда ҳам “Бухоро”да олиб қолинса яна фойдаси тегади.  

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика