Latest news

20:38"Бенфика"нинг аппеляцияси рад қилинди  2 20:15"Бунёдкор" янги мавсум учун футболчилар рўйхатини маълум қилди  1 19:50Мексикадаги тартибсизликларга қарамай, Исландияга қарши ўйин бекор қилинмайди  0 19:21"Яна бошладингизми, мураббий?" — Капелло жонли эфирда Роналдо билан ҳазиллашди  1 19:02"Навбаҳор" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  7 18:15"Флориан келажакда "Реал"да ўйнашига умид қиламан" — Вирцнинг агенти Перес ва Алонсо билан бўлган суҳбатни ошкор қилди  0 17:51"Пицца тикишга тайёрман!" — Пранделли "Ювентус"нинг "Галатасарой"га қарши камбэк қилишига ишонмоқда  6 17:32Расман: "Yandex Uzbekistan" — Про лиганинг титул ҳомийси!  4 17:14"Мексика билан ўйинга қўрқув остида чиққанмиз" — Месси ЖЧ-2022 даги энг қийин паллани эслади  11 17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  1 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  1 16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   11 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  2 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  1

Артур Парванов: “Қўлқопларимни ҳеч кимга бермайман” News

Артур Парванов: “Қўлқопларимни ҳеч кимга бермайман”

Давралар оралиғида “Навбаҳор”га “Норин” жамоасидан кўчиб ўтган дарвозабон Артур Парванов ортда қолган бир қатор учрашувларда маҳоратини намойиш этиб, мухлислар ҳурматига сазовор бўлди.

Фаолияти давомида Тошкентнинг “Локомотив”, Жиззахнинг “Сўғдиёна”, Бекободнинг “Металлург”, Самарқанднинг “Динамо” ва Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоалари шарафини ҳимоя қилган посбон билан суҳбатда бўлдик.

- Артур “Норин”дан “Навбаҳор”га олий лигада юқори савияда тўп суриш учун ўтдингизми ёки бош мураббийни деб “Навбаҳор”га келдингизми?
- Ҳар икки жиҳат ҳам “Навбаҳор”га ўтишимда ўз ўрнига эга. Биринчидан биринчи лига пешқадам жамоалардан бирида тўп суришдан кўра олий лигада иштирок этиш яхшироқ. “Навбаҳор” умуман бошқа савиядаги жамоа. Бундан ташқари юқори лигадаги рақиблар ҳам бошқа бўлиш билан бир қаторда савия ҳам юқори. Биринчи лигадаги жамоаларнинг савияси деярли бир хил. Бу ҳол кўпчилик учун сир эмас. Қуйи лигада маълум вақт давомида фаолият юритиб, юқори сари кўтарилиш имконига эга эканлигимни исботлай олдим. Шунингдек, бош мураббий ҳам ўзимни “Навбаҳор”да синаб кўришимни таклиф қилди ва таклифни қабул қилдим.

- Биринчи ва олий лига футболи ўртасидаги фарқ нимада? “Норин” биринчи лигада кучли учликдан жой олганди. “Навбаҳор” эса олий лига мусобақа жадвалида пастки ўринларни банд этиб турибди.
- Олий лигада ўйнаш анча мушкул. Балки жамоадаги ўзаро тушунмовчилик шу қадар ўз сўзини айтяптими ёки рақибларни профессионаллик даражаси билан боғлиқ босим туфайлими бу ерда ўйнаш осон бўлмаяпти. Ҳар вақт диққат эътиборни жамлаган ҳолда ўйинга 100 фоиз эмас, балки 200 фоиз тайёр бўлиш талаб этилади. Олий лигада учрашув ўрталаридаги қарши ҳужумни ўзиёқ баҳс тақдирини ҳал қилиши мумкин. Сабаби юқори лигадаги футбол тезкорлик эвазисига ташкил этилади. Бир сонияга бефарқ бўлснгиз, дарвозангизга бешта тўп уришлари мумкин (кулади).


- Иккинчи давранинг дастлабки учрашувини захира ўриндиғида кузатдингиз. Кейинги ўйинлардан бошлаб эса асосий таркибда майдонга тушмоқдасиз. Дарвозабонни алмаштириш нима билан боғлиқ эди?
- Жамоа ичидаги рақобат билан боғлиқ. Аввал машғулотлар, кейин эса учрашувларда ўзимни устун томонларимни амалда кўрсата олдим. Шу тариқа асосий таркибда ўз ўрнимга эга бўлдим. Шу ўринда бу ерда ўз ўрнимни “Норин”дагига қараганда ушлаб туришим анча мушкул. “Навбаҳор”да нафақат ўзимга, балки ҳимоя ва ҳужумда ҳам ҳар кун тер тўкиш талаб этилади. Айнан шу орқали ўзаро боғлиқлик тезроқ амалга ошади.

- Сизда учрашувлар олдидан амал қиладиган иримлар борми?
- Учрашувдан олдин, соқолимни олмаймай, сочимга ҳам тегмасликка ҳаракат қиламан. Жамоадош дўстларим, соқолимни олмасликни дангасалик билан боғлашади. Ўзим эса уларга шундай иримга амал қиламан деб айтаман (кулади). Бундан ташқари қўлқопларимни ҳам ҳеч кимга бермайман. Қўлқопларимга ҳеч ким тегмаслиги керак.

- Бўш вақтларингизни қандай ўтказасиз?
- Бўш бўлдим дегунча уйга Тошкентга қайтаман. Вақтимни оилам даврасида ўтказишни хуш кўраман. Қизим билан сайр қилишни яхши кўраман. Ҳар сафар нималарнидир ўйлаб топиб, паркка, футболга ёки бўлмаса шунчаки дўконларни айланамиз. Айнан шу орқали дам оламан. Умуман олганда бўш вақтни ўзи бизда камроқ. Ҳар кун шуғулланамиз, машғулотга тайёргарлик кўрамиз, машғулотдан қайтамиз. Ўйинларга озроқ кун қолганда юкламалар камаяди. Аммо, бўш вақтнинг миқдори узаймайди (кулади).

- Бўлажак ўйинлар олдидан ўз олдингизга қандай мақсадлар қўясиз?
- Ҳар бир дарвозабон мавсумни “қуруқ” ўтказишни истайди. Агарда ҳимоядаги жамоадошларим билан бирдамликда ҳаракат қиладиган бўлсак, исталган учрашувда ўз дарвозам дахлсизлигини таъминлай олишимни биламан. Лекин, бу каби ўйинлар ҳозирча бизда бўлгани йўқ. Асосий мақсад мусобақа жадвалида юқорироқ кўтарилиш. Бу ҳақда мураббийла, мухлислар ва раҳбарият ҳам гапирмоқда.

- Футболда жамоа гол уради, дарвозабон тўп ўтказиб юборади деган ибора бор. “Дарвозабон жамоа ичидаги жамоа” деган иборага қўшиласизми?
- Агарда чизиқда туриш осон деб ўйласангиз бирор-бир ўйинда дарвозани қўриқлаб кўринг. Ана ўшанда турли томонлардан тўплар келишига гувоҳ бўласиз. Юқоридаги фикрга келсак, бунга қўшиламан. Дарвозабонларни қўриқчи деб ҳам аташади. Майдондаги ўйинчилар олдинда ҳаракат қилишади. Посбон эса дарвозани қўриқлайди. Бирор-бир тезкор футболчи ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғидаги футболчиларни алдаб ўтадиган бўлса дарвозабон билан ёлғиз қолади. Бундай лаҳзаларда вазит дарвозабон билан боғлиқ бўлиб қолади. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда “дарвозабон жамоа ичидаги жамоа” деган ибора тўғри бўлиб чиқади. Лекин, ҳимоячининг қўпол хатога йўл қўйиб, ўзига-ўзи гол олиб келиши ёқимсиз ҳолат. Негаки, мухлислар бунда асосан дарвозабонни айбдор қилиб, унга эътироз билдиришади. Майдондаги барча футболчилар шу сабабли ҳам бир-бирига боғлиқ бўлиши керак.

- Футбодан бошқа яна нималар билан шуғулланасиз?
- Футбол ўйнайман, футбол томоша қиламан, футбол кўриш учун ўйингоҳга бораман (кулади). Умуман олганда бирор-бир асарни мутоала қилишни ёқтираман. Сўнгги пайтларда классик асарларни ўқимоқдаман. Евгений Онегин асарини қайтадан ўқиб чиқмоқдаман. Бунга қадар Анри Шарьернинг автобиографияси билан боғлиқ асарини ўқиб чиқдим. Кучли асар эканлиги билан эътиборимни тортди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика