Latest news

11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  2 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  9 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  11 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  17 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  21 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10

Артур Геворкян: “Жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман” News

Артур Геворкян: “Жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман”

Хабарингиз бор, кеча ЎФФ томонидан йил якунларига бағишланган тантанали маросимда “Насаф” сардори Артур Геворкян “Мавсумнинг энг фойдали ўйиинчиси” сифатида эътироф этилди.
Туркманистонлик футболчи клуб веб-сайтига тадбир таасуротлари билан ўртоқлашди.

"Бу мен учун футболчилик фаолиятимдаги энг муҳим совринлардан бири бўлди, десам адашмаган бўламан. Қолаверса, бир неча йиллардан буён Ўзбекистон чемпионатида тўп тепаётган бўлсамда, бу каби нуфузли номинацияда илк марта ғолиб чиқдим. Албатта, бундан жуда хурсандман. Бунинг учун биринчи навбатда жамоадошларимга, клубмиз мураббийлари ва раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

Футбол  - жамоавий ўйин. Бу албатта уларнинг ҳам ютуғи деб ҳисоблайман.  Қолаверса, мени ҳар доим қўллаб қувватлаб турган оилам, мухлисларга катта раҳмат дейман. Бу каби эътироф зиммамиздаги масъулиятни янада оширади. Насиб этса, янги мавсумда янги ғалабалар билан барчани хушнуд этишга ҳаракат қиламан".

Ўз навбатида Геворкян бугун ўтказилган қуръа маросими ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Умуман олганда ҳар йили жамоамиз чемпионлик учун кураш олиб боради ва бу борада ҳар сафар яхши имкониятларга эга бўламиз. Албатта, керакли натижаларни қўлга киритишимиз ўзимизга боғлиқ. 2014 йилги мавсумни бир маромда ўтказиб, керакли натижаларни қўлга киритиш учун илк турлардан бошлаб муносиб ҳаракат қилишга интиламиз.  Албатта, жамоамиз мухлислари ҳам стадионни тўлдириб, ҳар бир ўйинда бизни олқишлаб туришса, ўйлайманки мақсадга эришамиз".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика