Latest news

00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 00:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  20 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Артур Геворкян ва Рўзиқул Бердиев - июнь ойи лауреатлари! News

Артур Геворкян ва Рўзиқул Бердиев - июнь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг июнь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида 2 июль, куни бошланган сўровнома 7 июль куни якунига етди.
Сўровнома натижаларига кўра, журналистлар жами 8 нафар мураббий ва 12 нафар футболчига овоз беришди.

Журналистлар томонидан Ўзбекистон Биринчилиги жамоаси - «Машъал»ни бошқараётган Александр Хомяков «Ой мураббийи», шунингдек «Машъал» футболчиси Жаҳонгир Абдумўминов ва «Андижон» ҳужумчиси Темур Ҳакимов каби футболчиларнинг «Ой ўйинчиси» номига даъвогар сифатида кўрсатилгани эътиборга молик.

«Ой ўйинчиси» номи учун курашда Қаршининг «Насаф» клуби сардори Артур Геворкян катта устунлик билан ғолиб чиқди. Қаршининг «Насаф» жамоаси июнь ойида ўтказилган учрашувларнинг барчасида ғалаба қозонди. Олий Лиганинг 12-тур учрашувида эса, ўз майдонида «Қизилқум» устидан ўта йирик - 7:1 ҳисобида ғалаба қозонилган учрашувда Артур Геворкян навбатдаги хет-трикини қайд этди. Таъкидлаш лозим, туркманистонлик футболчи май ойи сўровномасида ҳам «Ой ўйинчиси» номини қўлга киритган эди.

Самарқанднинг «Динамо» клуби аъзоси Сирожиддин Сайфиев эса, июнь ойининг энг яхши футболчилари рўйхатида иккинчи ўринни қўлга киритди. Таъкидлаш лозим, Март ойида тенгсиз деб топилган Фарҳод Тожиев июнь ойи сўровномасида учинчи бўлди.

«Ой мураббийи» номи учун курашда июнь ойида ҳам «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга тенг келадиган мутахассис топилмади. Қашқадарёлик мутахассис энг яқин таъқибчиси Ҳаким Фузайловни («Локомотив»)ни 12 баллга ортда қолдириб, 25 балл тўплашга муваффақ бўлди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси июнь ойи кучли бешлиги:

 1. Артур Геворкян («Насаф») – 25 балл.
 2. Сирожиддин Сайфиев («Динамо» Самарқанд) – 10 балл.
 3. Фарҳод Тожиев («Локомотив») – 9 балл.
 4. Александр Пишур («Бунёдкор») – 8 балл.
 5. Азамат Оллониёзов («Насаф») – 5 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси июнь ойи кучли бешлиги:

 1. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 25 балл.
 2. Ҳаким Фузайлов («Локомотив») – 12 балл.
 3. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 11 балл.
 4. Игорь Шквирин («Олмалиқ») – 7 балл.
 5. Александр Хомяков («Машъал») – 7 балл.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика