Latest news

11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  8 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  15 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  1 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  25 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  35 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  4 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  6

Артур Геворкян ва Рўзиқул Бердиев – август ойи лауреатлари! News

Артур Геворкян ва Рўзиқул Бердиев – август ойи лауреатлари!

Ўзбекистон Чемпионатининг август ойидаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровномада «Насаф» вакиллари – туркманистонлик ярим ҳимоячи Артур Геворкян ва жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ғолиб чиқди.
Ўзбекистон чемпионатининг август ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида 2 сентябрь, душанба куни бошланган сўровнома 7 сентябрь, шанба куни якунига етди. Сўровнома натижаларига кўра, журналистлар жами 12 нафар мураббий ва 17 нафар футболчига овоз беришди. 

Август ойи давомида Қаршининг «Насаф» жамоаси Олий Лига баҳслари доирасида тўртта ўйин ўтказди, шунингдек, Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашуви доирасида ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилди. Эътиборли томони, ушбу учрашувларнинг барчасида Рўзиқул Бердиев шогирдларининг қўли баланд келди. Ўтказилган бешта ўйинда «Насаф» рақиблари дарвозасига жами 13та гол уриб, ўз дарвозасидан тўртта тўп олиб чиқди. Ушбу ғалабалар самараси ўлароқ, Рўзиқул Бердиев жамоаси кетма-кет учинчи мавсум Ўзбекистон Кубоги финалига йўл олди, шунингдек, Олий Лига мусобақа жадвалида «Бунёдкор» билан бирга қўшпешқадамликни юзага келтирди.

Эътиборли томони, ўтказилган бешта ўйиннинг барчасида «Насаф» етакчиси Артур Геворкян ўйинларнинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди. Жумладан, Олий Лига доирасидаги «Гулистон» (3:1) ва «Сўғдиёна»га (4:2) қарши ўйинларда Геворкян жами 3та гол урди; «Қизилқум» (0:1) ва «Динамо»га (1:3) қарши сафар ўйинларида эса жамоасининг барча голларига ҳаммуаллифлик қилди. Шунингдек, Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб ўйини доирасида «Пахтакор»га қарши кечган мураккаб баҳсда айнан Геворкян томонидан аниқ амалга оширилган икки пенальти «Насаф»га муваффақият келтирди. Шундай қилиб, Геворкян август ойи давомида жамоасининг 13 голидан 5тасига муаллифлик қилиб, яна шунча голига ҳаммуаллифлик қилди.

Ой мураббийи ва футболчисини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровномада Рўзиқул Бердиев ҳам, Артур Геворкян ўз рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдиришга муваффақ бўлди – «Насаф» устози сўровномада иккинчи бўлган «Олмалиқ» бош мураббийи Игорь Шквириндан 9 баллга ўзиб кетган бўлса, август ойида «Олмалиқ» жамоаси қаҳрамонларидан бири бўлган ҳужумчи Зафар Полвонов Геворкяндан нақ 13 балл кам тўплади. Эътиборли томони, «Насаф» бош мураббийи кетма-кет тўртинчи маротаба «Ой мураббийи» деб топилмоқда, Артур Геворкян эса бунгача май ва июнь ойларида тенгсиз деб топилганди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси август ойи кучли бешлиги:
1. Артур Геворкян («Насаф») – 32 балл.
2. Зафар Полвонов («Олмалиқ») – 19 балл.
3. Александр Пишур («Бунёдкор») – 14 балл.
4. Илҳом Юнусов («Насаф») – 13 балл.
5. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 8 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси июль август кучли бешлиги:
1. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 35 балл.
2. Игор Шквирин («Олмалиқ») – 26 балл.
3. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 22 балл.
4. Амет Мемет («Нефтчи») – 10 балл.
5. Мурод Исмоилов («Пахтакор») – 7 балл.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика