Latest news

08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  54 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  48 00:39ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  10 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  23 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  12 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  3 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  6 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  3 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3

Артур Геворкян: “Тезкор гол йирик ғалабага йўл очди” News

Артур Геворкян: “Тезкор гол йирик ғалабага йўл очди”

“Динамо”-“Насаф” (0:5) учрашувида жамоамиз сардори Артур Геворкян ҳар галгидек ўта фаол ҳаракат қилди.
Ўйиндаги деярли барча голларда иштирок этиш билан бирга рақиб, дарвозасини икки марта ишғол этиб, Олий лига тўпурарлари баҳсида 9 та гол билан карвонбошиликни ўз қўлига олди. Ўйиндан кейин туркманистонлик футболчи учрашув ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- Йирик ғалаба билан барча мухлисларни табриклайман. Ушбу ютуқ куни кеча фарзандлик бўлган мураббийимизгаям ўзига хос совға бўлди,-дея сўз бошлади Геворкян. – “Динамо”га қарши ўйинда барча бирдек яхши ҳаракат қилди ва мураббиймизнинг кўрсатмасини бекаму кўст уддалашга ҳаракат қилдик. Тезкор гол бизни янада руҳлантирди. Рақибимиз тез жавоб қайтариш учун олдинга ташланди ва биз қарши ҳужумда аниқроқ ҳаракат қилиб, мақсадга эришдик.

- Кейинги турда пешқадам “Локомотив” билан баҳс олиб борасизлар...
- Самарқанддаги ғалабани унутиб, кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Қизиқарли ўйин бўлишига шубҳа йўқ. Албатта ўз ўйимизда, мухлислар бизни қўллаб туришса, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Кечаги “дубл”дан кейин олий лигада тўпурарлар баҳсида биринчи поғонага кўтарилдингиз. Ўтган йили ҳам тўпурарлар рўйхатида эдингиз ва якунда 2-поғонани банд этгандингиз. Балки бу сафар энг юқори чўққини забт этиш насиб этар...

- Насиб этса. Ҳозирги ўринда мавсумни якунлаш учун ҳам ҳаракат қиламан. Албатта жамоадошларим ёрдами билан...
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика