Latest news

19:10Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  14 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:50Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:1 (матнли трансляция)  8 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  2 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2

Артур Геворкян "Насаф"ни нима учун тарк этганини ошкор қилди News

Артур Геворкян "Насаф"ни нима учун тарк этганини ошкор қилди

"Насаф"нинг туркманистонлик легионер футболчиси Артур Геворкян ўз фаолиятини Тошкентнинг “Локомотив” клубида давом эттирадиган бўлди.

Унинг бу қарорини клубимиз ҳурмат қилади. Артур Геворкян сафимизда ажойиб фаолият олиб борди. Шунингдек унинг клубимиз ютуқларига қўшган ҳиссаси ҳам жуда салмоқлидир.
 
Клубимиз раҳбарияти унинг жамоамизда олиб борган фаолияти ва ажойиб ўйинлари учун ташаккур билдиради ва унинг кейинги фаолиятига улкан зафарлар тилаб қолади.
 
- “Насаф” жамоасидаги фаолиятим,  ажойиб даврим бўлди. Бу жамоада катта ютуқларга эришдим. Бундан жуда миннатдорман. Ҳеч қандай норозилигим йўқ. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Бунинг учун клуб раҳбариятига ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни айтиб ўтмоқчиман.

Аммо жамоада янгиланиш бўлиши керак, янги кучлар майдонга чиқиши керак. Шу мақсадда “Насаф”дан бошқа жамоага ўтишга қарор қилдим. Буни “Насаф” жамоаси мухлислари тўғри тушунишади деган, умиддаман. Шахсан мен барча мухлисларни ҳурмат қиламан, мени доимо қўллаб-қувватлаганларини ёдимдан чиқармайман. Ҳаммаларингизга раҳмат, - дейди Артур Геворкян.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика