Latest news

23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

Артур Геворкян: "Насаф" мухлисларини соғинаман, "Локомотив" билан эса олий мақсадимга эришмоқчиман" News

Артур Геворкян: "Насаф" мухлисларини соғинаман, "Локомотив" билан эса олий мақсадимга эришмоқчиман"

Ўзбекистон чемпионатида тўп сурган ва фаолият кўрсатаётган энг муваффақиятли легионерлардан бири саналадиган Артур Геворкян билан қисқача интервью уюштирдик.


"Насаф" жамоасининг деярли афсонасига айланган Артур Геворкян бир неча йиллар давомида "аждарлар" шарафини муносиб ҳимоя қилиб келди.

Артур Геворкян "Насаф" сафида ОФК кубогини, Ўзбекистон кубогини, Ўзбекистон Суперкубоги, Ўзбекистон чемпионати кумуш медали, Ўзбекистон чемпионати бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди. "Аждарлар"нинг ушбу муваффақиятида Артур Геворкяннинг хизматлари жуда катта бўлганини ҳеч ким инкор этолмайди.

Артур Геворкян ҳозирча қадар кўплаб совринларни ютган, аммо туркманистонлик футболчи Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлмаган.

Ўзбекистон чемпионлиги учун бир неча йиллардан буён тинимсиз курашаётган "Локомотив" жамоаси эса яқинда ушбу ажойиб вингерни ўз сафига қўшиб олди.

Айни пайтда Минскда иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган "Локомотив" жамоасининг янги аъзоси билан боғландик ва қисқача суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.


- Артур, ишлар яхшими? Янги жамоадаги илк таассуротлар билан ўртоқлашсангиз...

- "Локомотив" жамоаси мени кутилганидан ҳам илиқ қарши олди. Бу ердаги кўплаб футболчилар билан танишман. Бу ҳам янги жамоага киришиб, кўникиб кетишимга ёрдам беради. Тўғриси, "темирйўлчилар" ички муҳити анча ёқимли. Менга ҳаммаси маъқул келмоқда.

- "Локомотив" анча йиллардан буён сиз билан қизиқиб келаётганди. Аммо ҳар доим "аждарлар"га содиқ қолгандиз. Кўпчилик кутилмаганда эса иккинчи давра олдидан тезда "темирйўлчи"га айландингиз. Бу сиз учун ҳам кутилмаган воқеа бўлдими?

- Барчаси тез амалга ошди. Лекин ушбу трансфер ҳар иккала томоннинг ўзаро келишувига асосан содир бўлди. "Насаф" эса доимо мени қалбимда, юрагимнинг тўридан жой олган жамоа сифатида қолаверади. Лекин футболда футболчи бу жамоадан нариги клубга ўтиб кетаверади. Бу футбол ва буни тўғри қабул қилиш керак. Мен "Насаф" мухлисларини соғинаман.

- "Насаф"нинг муваффақиятсиз ўйинларидан кейин мураббий сиздан норози бўлган, деган гаплар учрамоқда. Эркин Бойдуллаев ва Артур Геворкяннинг жамоадан кетишига ҳам мураббий ва футболчилар ўртасидаги муносабатлар сабаб бўлган экан. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Ҳар бир жамоада муаммолар юзага келади. Бу муаммолар клуб ичида қолгани маъқул. Шу боис бунга изоҳ бермоқчи эмасман. Шуниси аниқки, мен "Насаф"га кейинчалик ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламан. Клубдаги барчага ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдираман. Айниқса "Насаф" ишқибозларига катта раҳмат айтаман. Ҳали айтганимдек, уларни соғиниб қоламан.

- "Локомотив"да сизга кўпроқ нима маъқул келмоқда?

- Бу ерда менга барча нарса ёқмоқда. Жамоанинг ички муҳити ажойиб даражада. Машғулотлар жараёни ҳам аъло. Футболчилар ўртасида ҳам аҳилликни ҳис этиш мумкин. Ҳаммаси жуда зўр.

- Мураббий билан ўзаро гаплашиб олдингларми? "Локомотив" бош мураббийи Артур Геворкяндан нимани хоҳлаётганини айтдими?

- Мени вазифам аниқ. Геворкян "Локомотив"га совринларни қўлга киритишида ёрдам бериши керак. Шу боис мен ўз ишимга қаттиқ киришганман.

- "Локомотив"да Артур Геворкян қайси рақамда ўйнашини аниқлаб олдими?

- Ҳа, 71-рақамни танладим.

- Ўтган йилги суҳбат чоғида Ўзбекистон чемпиони бўлсам, унда сочимни таги билан олдириб ташлайман, деб ваъда бергандиз. "Локомотив" чемпионлик учун курашмоқда. Мавсум сўнггида вазифа уддаланса, ўша ваъда ўз кучида қоладими? Яъни Артур Геворкянни янги имижда кўрамизми?

- Мен сўзимдан қайтадиган номард эмасман. Демак ваъда ўз кучида қолади.

- Артур Геворкян Ўзбекистон Кубогини, Ўзбекистон Суперкубогини, ОФК Кубогини, чемпионатимизнинг бронза ва кумуш медалларини қўлга киритган. Лекин сизда "Локо"да бўлгани каби Ўзбекистон чемпиони номи йўқ. Бу нарса "Локомотив" билан чемпионликни қўлга киритиш учун сизни янада қаттиқ олдинга чорлайдими?

- Албатта. Бу жиҳат мени янада кучлироқ ўйнашга, ўз мақсадимизга эришиш учун боримни аямай беришга ундайди. "Локомотив" билан узоқ кутилган чемпионликни нишонламоқчиман. Бу эса катта меҳнатни талаб қилади. "Локомотив" билан янги марраларни, юқори чўққиларни забт этишимиз керак.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика