Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Артетанинг қўрқинчли туши News

Артетанинг қўрқинчли туши

Бугун АПЛнинг айни пайтдаги пешқадами уйда «Эвертон»ни қабул қилади.

Мерсисайднинг «Эвертон»и сўнгги пайтларда Лондон гранди учун муаммоли жамоалардан бирига айланиб қолди. Статистикага қарайдиган бўлсак сўнгги 5 ўйиннинг 3 тасидаа «Эвертон» ва яна 2 баҳсда  «Арсенал»нинг қўли баланд келган. Жамоаларнинг сўнгги ўйинида Шон Дайич шогирдлари Артета жамоасини минимал ҳисобда мағлуб қилишганди.

Ўйин интригалари.

Айни пайтда жамоаларга очко сув ва ҳаводек зарур. «Арсенал» узоқ кутилган чемпионлик ишқида ёнаётган бўлса, мерсисайдликлар АПЛда жон сақлаб қолиш учун курашишмоқда. Артета ва ”Арсенал” Қишки трансферлар ойнасидан кейинги кичик инқироздан чиқиб олди (агар чиқиб олган бўлса). «Эвертон» ҳам янги мураббий Шон Дайич ёрдамида жарликдан чиқишга интилмоқда.

Бугунги «Арсенал» ва унинг муаммолари.

Артета ўз жамоасини оптималлаштиришда давом этмоқда. Ҳужум марказидаги муаммолар янги келган Леандро Троссар билан, марказдаги кемтиклар эса «Челси»дан трансфер қилинган Жоржинё ёрдамида созланмоқда. Ўнг қанот ҳимоясида ҳам муаммолар бор Бен Уайт ва Томиясуга стабиллик етишмаяпти. Нкетиа барибир топ ҳужумчи эмаслиги билиниб қолмоқда. Артетанинг Троссар бўйича дастлабки тажрибаси эффект бермади (Леандро ўзига бегона бўлган қанот ҳужумида йўқолиб қолди). Микел тажрибанинг давоми сифатида футболчини ҳужум марказида ишлатишни бошлади. Бу қанчалик натижа беради, уёғини вақт кўрсатади.

Йўқотишлар.


«Арсенал» Габриел Жезус ва Муҳаммад Элнени хизматларидан фойдалана олмайди (жароҳат сабаб). «Эвертон»да эса вазият бироз ёмонроқ. Мерсисайд клубида Андрос Таунсенд, Натан Петтерсон, Жеймс Гарнер ва Доминик Калверт Левинлар жароҳат сабаб ўйинда иштирок эта олишмайди.

Тахминий таркиблар.


Баҳс бизнинг вақт билан тунда 00:45 да бошланади.

 

Жалолиддин Халилов.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика