Артета "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди
28 aug 2021 20:16
News
Артета "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 3-тури доирасида "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.
"Биринчи гол жуда ёқимсиз тарзда киритилди. Бунга қадар биз ўйинни назорат қилаётгандик. Рақибларнинг илк ҳужумини қайтара олмадик. Ҳаволатиб оширилган тўпни Гюндоган дарвозамизга киритди.
Иккинчи гол эса яққол фолдан кейин бўлди. Чемберснинг юзига уриб кетишди. Шундан кейин биз қизил карточка олдик. Жака оёғини олиб қочишга уринганди. Бош ҳакам эса қизил карточка деб баҳолади.
Иккинчи бўлим олдидан безовта бўлаётгандим. Буни қабул қилиш жуда қийин бўлди. Тасаввур қиляпсизми, учинчи голдан кейин биз дунёнинг энг яхши жамоасига қарши яна 60 дақиқа давомида 10 киши бўлиб ўйнашимиз керак. Бундай ҳолатда футболчилар бир-биридан айб қидиради деб ўйлагандим. Аммо ундай бўлмади", - деди Артета.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments