Latest news

22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  3 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  0 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  0 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  17 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  8

Артета: “Асосийси илк ўйиндаги ғалаба эди, аммо ҳали қиладиган ишларимиз етарлича” News

Артета: “Асосийси илк ўйиндаги ғалаба эди, аммо ҳали қиладиган ишларимиз етарлича”

АПЛ 2022/23 йилги мавсум очилиш ўйинида “Кристал Пэлас” устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин “Арсенал” устози Микель Артета ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Энг муҳими биринчи ўйинда ғалаба қозониш эди, ўзига бўлган ишонч ва импульсни жамлаб олиш, шундан сўнг эса яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар ҳақида гапиришимиз мумкин ва бугун ростини айтсам, улар жуда кўп эди.

Салиба бугун қойилмақом ўйнади. Ўйинни қандай бошлаганимиз ва дастлабки ярим соатдаги ўйинимиз ажойиб бўлди, кўпроқ гол уришимиз керак эди. Баҳсни ўзимиз хоҳламаган тарзда ўтказишимизга тўғри келди. Бу ерда муваффақиятга эришиш учун тер тўкиш керак, буни уддаладик.

Зинченко ва Жезус ғалабага қанчалар чанқоқлиги кўрсатишди. Улар таваккал қилишга ва маъсулиятни ўз бўйнига олишга тайёр. Бу бизни ҳақиқатан ҳам кучайтиради”, дейди Артета.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика