Аршавин: "Шомуродов ҳамда Ионов дуэти ҳужумда зўр кўринмоқда" News

Аршавин: "Шомуродов ҳамда Ионов дуэти ҳужумда зўр кўринмоқда"

Лондоннинг «Арсенал» ҳамда Россия терма жамоасининг собиқ аъзоси Андрей Аршавин Россия чемпионати 2 тури доирасидаги «Ростов» – «Спартак» ўйини олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Ростов» – нима қилишни яхши биладиган жамоадир. Шомуродов ҳамда Ионов дуэти эса ҳужумда зўр кўринмоқда. «Спартак» клубига келадиган бўлсак, жамоа ҳали ҳамон ўз ўйинини топа олмаяпти. Шунингдек, таркибнинг танланишида ҳам муаммолар бор. Ўйлашимча, «Ростов» вакиллари «Спартак» клубига қарши баҳсда ғолибликка асосий даъвогар ҳисобланади”, – дея қайд этган 38 ёшли Аршавин.

Эслатиб ўтамиз, «Ростов» – «Спартак» тўқнашуви эртага, Тошкент вақти билан 23:30да бошланади.

Rating: +126   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика