"Арсенал"га қарши ўйиндан олдин Гвардиолада жиддий йўқотиш
16 oct 2020 18:57
News
"Арсенал"га қарши ўйиндан олдин Гвардиолада жиддий йўқотиш
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси ва етакчиси Кевин де Брюйне АПЛ 5-туридан ўрин олган "Арсенал"га қарши баҳсда иштирок этмайди.
Бу ҳақда "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола маълум қилди.
"Вазият жиддий деб ўйламайман, лекин менимча у навбатдаги бир нечта ўйинни ўтказиб юборади. Кўрамиз", - деди Гвардиола.
Футболчи Бельгия терма жамоасида жароҳат олганди. Де Брюйне Миллатлар лигаси доирасида Англияга қарши беллашув (1:2)нинг иккинчи бўлимида алмаштирилган эди. Ўша ўйиндан кейин у терма жамоа лагерини ҳам тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Арсенал" учрашуви эртага, 17 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:30да старт олади. Учрашувдан матнли трансляцияни "Championat.asia"да ўқиб боришингиз мумкин бўлади.
Link :
Source : mancity.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Comments