"Арсенал" Партининг трансфери борасида "Атлетико"га таклиф юборди
15 apr 2020 18:30
News
"Арсенал" Партининг трансфери борасида "Атлетико"га таклиф юборди
"Арсенал" ёзги трансферлар ойнасида "Атлетико"нинг таянч ярим ҳимоячиси Томас Партини харид қилмоқчи.
Хабар қилинишича, трансферга шахсан "тўпчилар" бош мураббийи Микель Артета қизиқиш билдирмоқда.
Лондон клуби Ла Лиганинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бирига 50 миллион евро сарфлашга тайёр. Айнан шу миқдордаги товон пули ганалик футболчининг шартномасида ёзилган.
Аммо, мадридликлар футболчини сотишни хоҳлашмаяпти ва у билан музокаралар олиб боришмоқда. Партининг "Атлетико" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
26 ёшли Парти "Атлетико" тизимида 2012 йилнинг ёзидан бери тўп тепади. Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этган.
Link :
Source : Corriere dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments