"Арсенал" испаниялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди News

"Арсенал" испаниялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди

Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти "Фламенго" ҳимоячиси Пабло Марининг трансфери бўйича келишувга эришди.

"Тўпчилар" 26 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олади.

Лондонликлар ўйинчининг ижараси учун 5 миллион евро миқдоридаги маблағдан воз кечишади.

Мари "Мальорка" тарбияланувчиси ҳисобланади. Пабло 2016-2019 йиллар давомида "Манчестер Сити"га тегишли бўлган, аммо "шаҳарликлар" таркибида умуман майдонга туширилмаган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика