"Арсенал" ҳимоячисига Ла Лиганинг 3 клуби қизиқмоқда
13 apr 2020 13:14
News
"Арсенал" ҳимоячисига Ла Лиганинг 3 клуби қизиқмоқда
"Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельерин фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
25 ёшли футболчининг хизматларига "Атлетико", "Севилья" ва "Бетис" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Хабар қилинишича, испаниялик футболчи бошқа Европа клубларига ўтиш учун очиқ ва уларнинг таклифларини кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Бельерин 2013 йилдан бери "Арсенал" шарафини ҳимоя қилади. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2023 йилнинг 30 июнга қадар мўлжалланган.
Бельерин жорий мавсум "Арсенал" сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Link :
Source : La Razon
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments