Latest news

20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  0 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  0 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  3 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  8 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  5 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  40 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   5 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0

"Арсенал" футболчилари "Челси" дўконидан рақиб жамоа пайпоқларини сотиб олишга мажбур бўлди News

"Арсенал" футболчилари "Челси" дўконидан рақиб жамоа пайпоқларини сотиб олишга мажбур бўлди

Лондон дербиси "канонирлар"нинг савдо қилиши туфайли 30 дақиқага кечикди.

Аёллар ўртасида Англия чемпионати доирасидаги "Челси" — "Арсенал" учрашуви 30 дақиқа кеч бошланди, сабаби "канонирлар" "Стемфорд Бриж"га нотўғри рангдаги пайпоқ (гетри)лар олиб келишганди.

"Арсенал" клуб расмийсининг хатоси туфайли "Челси" дўконидан сотиб олинган қора рангдаги пайпоқларда тўп тепишга мажбур бўлди. Жамоа қизишиш машғулотларида оқ пайпоқларда майдонга чиқди, бироқ мезбонлар ҳам шу рангдаги пайпоқда бўлгани боис, ўйин комиссари "тўпчилар"га бошқа рангдаги пайпоқ кийиш талабини қўйди.

Ноилож қолган "Арсенал" рақибнинг меҳмондаги ўйинларда фойдаланадиган қора-кўк гетриларини харид қилишга мажбур бўлди, футболчилар клуб эмблемаси ва ишлаб чиқарувчи ҳамкор логотипини беркитиш учун махсус лента таққан ҳолда майдонга чиқишди.

Беллашув "Челси" аёллар жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика