Арсен Венгер: "5та голда ўзимиз хатога йўл қўйдик"
14 dec 2013 22:50
News
![](https://championat.asia/upload/storage/110267_original.jpg)
![](/upload/storage/110267_220.jpg)
Арсен Венгер: "5та голда ўзимиз хатога йўл қўйдик"
"Манчестер Сити"дан қақшатқич зарбани қабул қилиб олган "Арсенал" бош мураббийининг ўйиндан кейинги фикрлари билан танишинг.
"Бу "Арсенал" учун шунчаки ёмон кун бўлди. Олтита гол ўтказдик. Рақибга ўйнаш имкониятини бердик. Очиқ зоналар кўпайиб кетганлиги учун Фламинини алмаштирдим. 6та голдан 5тасида жамоамнинг айби бор. Ҳисоб 1:2 кўриниш олганидан кейин бир нечта вазиятларни кўкка совурдик. Реалликка қайтган ҳолда, бутун жамоа ҳимояланишимиз керак. Бугун шундай қила олмадик", - дейди Арсен Венгер.
Link :
Source : reuters
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments