Latest news

21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  6 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  23 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  54 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  54 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0

Арни Фоннегра: "Ўзбекистон Панамага қарши яхши ўйнади, бироқ..." News

Арни Фоннегра: "Ўзбекистон Панамага қарши яхши ўйнади, бироқ..."

Футзал бўйича Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Арни Фоннегра Ўзбекистон билан ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Афсуски 1-турнинг сўнгги сонияларида ғалабани қўлдан чиқардик. Бироқ Португалия терма жамоасининг кучини ҳисобга олсак ўйиндан олдин дуранг ижобий натижа деб ҳисобланарди».

«Ўзбекистон терма жамоаси жуда яхши жамоа, биринчи турда ёмон ўйнамади. Панама билан баҳсда фақат вазиятлардан фойдалана олмаслик Ўзбекистонга панд берди. Умуман олганда испаниялик Мендезнинг жамоаси яхши шаклланган. Ўзбекистон айнан жамоавий томонлама кучли. Улар орасида дарвозабонни алоҳида кўрсатган бўлардим».

«Ўзбекистон билан ўйинда бизни фақат ғалаба қониқтиради. Колумбия халқини хурсанд қилиш учун боримизни берамиз. Бундай катта мусобақа ўз уйимизда бўлмоқда, шу боис максимал натижа қайд этишимиз керак», - дейди Арни Фоннегра.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика