Latest news

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  253 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Аргентина терма жамоаси тарихидаги энг яхши ҳужумчилар ёхуд Марадона, Кемпес ва бошқалар News

Аргентина терма жамоаси тарихидаги энг яхши ҳужумчилар ёхуд Марадона, Кемпес ва бошқалар

Аргентина терма жамоаси тарихидаги энг яхши ҳужумчиларни танлаб олишда нафақат уларнинг ўйинлари ва голларининг сонига, балки, миллий жамоа муваффақиятларига қўшган ҳиссаси ҳам эътиборга олинди.

Аргентина тарихидаги 5та энг яхши ҳужумчи билан танишинг:

5-ўрин: Клаудио Каниджа


Фаолият олиб борган йиллари: 1987 – 2002.

Ўйинлар сони: 50. 

Голлар: 16. 

Совринлари: 1991 йилги Жанубий Америка Чемпиони, Жаҳоннинг вице-чемпиони (1990 йил).

Каниджа 1990 ва 1994 йилги ЖЧларда, Копа Америка-1991да Аргентина терма жамоасининг асосий ҳужумчиси ҳисобланган. Унинг дастлабки мундиали Италия-1990 эди. “Аталанта” шарафини ҳимоя қилиб юрган форвард мазкур мусобақа давомида 2 голга муаллифлик қилди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, бу голлар плэй-офф босқичларида урилган (нимчорак финалда Бразилия, ярим финалда мезбон Италия дарвозасига) ва  Аргентинани финалга олиб чиққан. Каниджа Германия ФРга қарши финал баҳсини сариқ карточкалар кўпайиб кетгани туфайли ўтказиб юборади ва унинг жамоаси немислар олдида ожиз қолади. 

1994 йил Америка мундиалидаги иштирок муваффақиятсиз чиқди, Аргентина гуруҳда 6 гол уриб, 6 очко тўплади. Гуруҳ ғолиби Нигерия терма жамоаси билан баҳсда (2:1) Клаудионинг дубли Аргентинани нимчорак финалга олиб чиқди. Аммо бу босқич Жанубий Америкаликлар учун сўнггиси бўлди, уларни Георге Хаджи ва унинг Руминияси тормор қилганди. 

1998 йилги ЖЧ Каниджасиз ўтди. У терма жамоа устози Даниэль Пассарелла томонидан қўйилган сочни калталатиш тўғрисидаги талабларни бажармагани туфайли якуний қайдномага киритилмаган, Каниджанинг ўрни ва рақамини Клаудио Раньерининг “Валенсия”сида порлаётган Клаудио Лопес эгаллаган эди.

2002 йилги қитъамизда ўтказилган ЖЧга Аргентинани тайёрлаган Марсело Бьелса Шотландия чемпионатида тўп сураётган 35 ёшли Каниджани ҳам сафарбар қилган, аммо мусобақанинг финал бочқичи давомида Клаудиога Креспо, Батистута, Арьел Ортега ва Лопеслар ёнидан жой топилмаган ва Аргентина учун мусобақа гуруҳ босқичидаёқ якунланган эди.


4-ўрин: Габриэль Батистута 


Фаолият олиб борган йиллари: 1991-2002. 

Ўйинлар сони: 78. 

Голлар: 54. 

Совринлари: Копа Американинг икки карра ғолиби (1991 и 1993). 

Габриэль Батистута 1991 ва 1993 йиллардаги Америка Кубокларида ҳал қилувчи рол ўйнган эди. Биринчи мусобақада фаорвард энг яхши тўпурарга айланган (6 гол) бўлса, иккинчисида ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйган. Шунингдек, Бати-гол ўзи қатнашган мундиалларнинг барчасида (1994, 1998 ва 2002) ўз ҳисобига гол уришни уддалаган ва икки бор хет-трикк қайд этган. 1998 йилда Аргентина – Ямайка терма жамоалари ўртасидаги (5:0) баҳсда Батистута 3та голга муаллифлик қилган ва “Чайф” гуруҳининг ўша машҳур қўшиғи дунёга келган эди.


3-ўрин: Лионель Месси

Фаолият олиб борган йиллари: 2005 йилдан буён. 

Ўйинлар сони: 138. 

Голлар: 70. 

Совринлари: Мундиалнинг вице-чемпиони (2014), Жанубий Американинг 3 карра вице-чемпиони (2007, 2015 ва 2016). 

Лионель Мессининг ҳурматни сақлаган ҳолда 3-ўринга жойлаштирамиз. Эслатиб ўтамиз, рейтингни тузишда фақат терма жамоадаги фаолият инобатга олинган. Месси эса ҳали Аргентина терма жамоаси билан олтин медалларга эга чиққани йўқ.


2-ўрин: Марио Кемпес


Фаолият олиб борган йиллари: 1973-1982. 

Ўйинлар сони: 43.

Голлар: 20. 

Совринлари: жаҳон чемпиони (1978). 

Марио Кемпес Аргентина терма жамоасининг илк бор мундиални ютишида энг улкан ҳиссани қўшган эди. 6та гол билан 1978 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланган Кемпес Нидерландия терма жамоасига қарши финал ўйинида (3:1) иккита тўп киритган. Аммо ҳужумчи 1974 ва 1982 йилларда ўтказилган чемпионатларда ўзини кўрсата олмаган.


1-ўрин: Диего Марадона

Фаолият олиб борган йиллари: 1977-1994. 

Ўйинлар сони: 91. 

Голлар: 34. 

Совринлари: жаҳон чемпиони (1986), мундиалнинг вице-чемпиони (1990). 

Ўйлашимча, бу ерда ҳаммаси тушунарли. 1986 йилги мундиалдаги “олтин”, кейинги гал қўлга киритилган "кумуш”ни Марадонасиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Дарвоқе, буни футболчиларнинг ўзлари ҳам, хусусан, Хорхе Вальдано тан олган ва эътироф қилган. 1994 йилда ҳам Аргентина фаворитлар қаторида эди, бироқ Диего йўқотилгач, жамоа нимчорак финалдан ҳам нарига ўта олмади.


Фахриддин Рўзиев тайёрлади

P.S.: Сиз қандай фикрдасиз, бу рўйхатга яна кимларни қўшса бўлади?

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика