Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди
06 nov 10:13
News
Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди
Аргентина терма жамоаси АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати учун либосини тақдим этди.
Аргентина 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган турнирда финалда Францияни мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритганди.
Ушбу модел энг яхши Адидас технологияларини ўзида мужассам этган бўлиб, 2026-йилда Канада, АҚШ ва Мекцикада бўлиб ўтадиган асосий футбол турнирида ўйинчиларни салқин ва қулай сақлашга хизмат қилади.
Аргентина терма жамоасининг уй либосида 1978, 1986 ва 2022 йилги чемпионат либосларидан илҳомланган уч хил очиқ кўк рангдаги анъанавий вертикал чизиқлар мавжуд.
Аргентина футбол ассоциациясининг расмий сайти хабарига кўра, ёқанинг орқа томонида Аргентина футбол ассоциациясининг ташкил топган йилини билдирувчи ўзига хос “1893” эмблемаси ҳам бор.

Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments
Койил, дизайнер ларга РЕСПЕКТ.
Футболи шунга мосда.