Latest news

22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  2 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  10 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  7 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0 20:35Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"  0 20:17Эрик тен Хаг жароҳатлар ҳақида: "Бу ҳеч нимани ўзгартирмайди"  0 20:01Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"  0 19:37"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти  5 19:09"Страсбур" "Челси" футболчисини ижарага олди  1 18:45Расман: "Фулхэм" "Арсенал" футболчисини харид қилди  0 17:59Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти  1 17:34"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки ҳимоячи бўйича таклифини рад қилди  3 17:07"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди  1 16:39"Хави "Барселона"га келгач, ҳаммасини ўзгартирди" — Левандовски  1

Аргентина - Швейцария 1:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

Аргентина - Швейцария 1:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Аргентина - Швейцария учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

Аргентина - Швейцария 1:0
1 июль. 21:00
Бош ҳакам:
Юнас Эрикссон (Швеция)
Ёрдамчи ҳакамлар: Матиас Класениус (Швеция), Даниэль Варнмарк (Швеция)
Захира ҳаками: Свейн Оддвар Мун (Норвегия).

ГОЛ:
Ди Мария 118

Аргентина: Ромеро, Сабалета, Гарай, Фернандес, Рохо (Басанта, 105), Гаго (Биглия 106), Маскерано, Ди Мария, Месси, Лавесси (Паласио, 74), Игуаин

Швейцария: Бенальо, Лихтштайнер, Шер, Журу, Родригес, Бехрами, Инлер, Жака (Фернандес, 65), Шакири, Мехмеди (Дземаили, 113), Дрмич (Сеферович, 82)

Огоҳлантиришлар: Жака 36, Фернандес 72, Ди Мария 119, Гарай 120+3


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ


Сўнгги дақиқалардаги ўйин учун иккала жамоага раҳмат! Ажойиб якун, ажойиб вазиятлар! Сизлар билан Нарзулла ўйинни кузатиб борди. Ям яшил майдондаги ўйинларда кўришгунча!

120+3. ЗАРБА! Жонли девор тўпни қайтарди! Ҳакам шу жойда ҳуштагини чалди ва Аргентина чорак финалга йўлланма олди!

120+3. Шакири ишлаб олган жарима тўпи ўйиндаги сўнгги имконият бўлади. Ҳозир зарба берилади ва тугайди. Гол бўладими ёки йўқ?

120+3. Огоҳлантириш. Аргентина.
Гарай

120+2.
Швейцария олдинда, барча ҳужумда, Бенальо ҳам! Аммо ўхшамади. Ди Мария майдон марказидан тўпни бўш дарвозага йўллай олмади

120. Бенальо рақиб жарима майдони ичида! ДЗЕМАИЛИИИИИИИИИИИИИИИИ! Қандай вазият! Қанотдан оширилган тўпни Дземаили боши билан дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб яна ўзига қайтди ва зарба ноаниқ кетди!

119. Огоҳлантириш. Аргентина.
Ди Мария

119.
Швейцарияда 2 дақиқа вақт бор

118. Месси тўпни олиб келиб рақиб жарима майдонига оширди, ўнг қанотдаги Ди Мария бир ҳаракат билан тўпни дарвозага йўллади - 1:0.

118. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ДИ МАРИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯ!

116.
Аргентина ўйинда ғолиб чиқмоқчи, Швейцария эса пенальтила сериясини кутмоқда

115.
Жарима майдонига "5043" марта тўп узатилиши, бу сафар ҳам Журу тўпни қайтарди

113. Ўзгариш. Швейцария.
Мехмеди ўрнига Дземаили тушди

111. Яна Ди Мария! Унинг зарбаси Журунинг бошига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпидан сўнг яна ўша Ди Мария зарба берди, ноаниқ!

109.
Швейцариянинг қарши ҳужуми ўхшамади, майдон марказида тўп олдирилди

108. ДИ МАРИЯ!!! БЕНАЛЬО! Дарвозага аниқ йўллаган зарбадан сўнг посбон тўпни қайтарди!

107. Ям яшил майдон ажойиб лекин ўйин у қадар ёрқин эмас

106. Ўзгариш. Аргентина.
Гаго ўрнига Биглия тушди

105. Қўшимча биринчи бўлим тугади

105.
Ди Мария "яшин тезлиги"да олдинга ўтиб жарима майдонига тўпни оширди. Журу тўпни қайтариб жамоасини қутқариб қолди

104. Ўзгариш. Аргентина.
Рохо ўрнига Басанта тушди

103. МАЛАДЕС ШВЕЙЦАРИЯ!
Ҳозир европаликлар рақиб ярим майдонида тўпни ўзларида сақлаб туришибди, жуда эркин ўйнамоқда улар. Мухлислар уларни тинмай қўллаб туришибди..

100.
Швейцария тезкор қарши ҳужумга ўтди! Сеферович чамаси 25 метрлардан зарба берди, ҳимоячи тўпни қайтарди

99.
Шунча вақтдан буён майдонда ўйнашмоқда, ақалли ўйиндан ташқари ҳолатда урилган голниям кўрганимиз йўқ.

97.
Игуаин рақибнинг икки ҳимоячиси орасида қолиб кетди, аммо бундай вазиятлар учун пенальти белгиланмайди

95.
Иккала жамоа ҳам ўйинда бир неча марта жарима тўпига эга бўлди, ундан фойдалана олишнинг имкони бўлмаяпти

94.
Месси тўпни жарима майдонига оширди, бу ерда сочи кал лекин битта узуууууууун сочи бор бўлган Паласио боши билан дарвозага йўллади, Бенальо ўз ўрнида

93.
Швейцариянинг ҳужуми, Сеферович тўпга етда олмади

92.
Аргентина ўзининг одатий ўйинини намойиш этмоқда, бурчакдан тўп оширилади, дарвозабон уни қайтаради, бошқа вариантлар йўми?

90. Қўшимча бўлим бошланди.

-
Учрашувни жаҳонинг энг машҳур теннисчиларидан бири бўлган Рожер Федерер катта ҳаяжон билан кузатиб бормоқда. У швейцариялик экани барачага маълум

90+3. ЎЙИННИНГ АСОСИЙ ВАҚТИ ТУГАДИ! 0:0. Яна 30 дақиқа футбол кўрамиз

90+1.
Инлер жарима тўпини амалга оширди, Шернинг зарбаси ноаниқ кетди

90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. Огоҳлантириш. Аргентина.
Рохо. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади

87.
Месси рақиб жарима майдони ичига кириб бориб пас берди, Паласио тўпни дарвозага йўллай олмади

85.
Месси ва Бехрами майдон марказида тўпни талашиб қолишди, ҳакам уларга ўзини босиб олишни маслаҳат берди

84.
Ўйинга умуман алоқаси бўлмаса ҳам қайноқ хабар: Ўзбекистон кубоги финалида "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўйнайди.

83.
Бу кетишда асосий вақтда ғолиб аниқланмайди шекилли...

82. Ўзгариш. Швейцария.
Дрмич ўрнига Сеферович тушди

80.
Гарай олдинга қочиб кетаётган Дрмични қўли билан йиқитди

79.
Бурчак тўпидан кейин ҳам ўша Бенальо ўзини кўрсатди

78. ЗАРБАААААААААА! МЕССИ! Бенальога қойил! Месси жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллади, посбон тўпни қайтарди!

77.
Стадионга 63 мингдан зиёд мухлислар келишди

75.
Аргентина тинмай ҳужум қилмоқда, дастлаб Ди Мария тўпни жарима майдонига узатди, қайтарилган тўпни Гаго дарвозага йўллади, нима бўлди? Ноаниқ

74.
Мессининг пасидан сўнг Паласио боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

72. Ўзгариш. Аргентина.
Лавесси ўрнига Паласио тушди

70. Огоҳлантириш. Швейцария.
Желсон Фернандес

68.
Дрмич олдинга ўтди ва Рохони қўлидан тортиб қолди, ҳакам бу вазиятга яқин турганди.

67. МЕССИИИИИИИИИИИИИ! ЖИЧЧЧЧА ҚОЛДИ! Жарима майдони ташқарисида тўпни эгаллаб олган Месси чап оёғи билан дарвозага кучли зарба берди, бирозгина ноаниқ!

65. Ўзгариш. Швейцария.
Жака ўрнига Желсон Фернандес тушди

64.
Аргентина катта куч билан ҳужумга ўтмоқда. Лавесси бурчак тўпини амалга оширди, самарасиз. 

62. ЗАРБААААААААААААААА! ЗАРБИШЕЕЕЕЕЕЕЕ! Чап қанотдан узатилган тўпни Игуаин боши билан дарвозага йўллади, ромкасида турган Бенальо қайтарди!

60.
Бир соат бўлди ўйин бошланганига ҳалиям гол йўқ. Қачон, қачон, қачон деган қўшиқ бўларди

59. Ди Мария!
Тўпни жарима майдони ичига чиройли тарзда оширди, ноаниқ

58. ЗАРБААААААААА! Рохо! Унинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан сўнг Бенальо ажойиб ҳаракат билан тўпни қайтарди.

55.
Лавесси чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Бенальонинг муштлари бразукага зарба берди

54.
Ўйин қарама қарши ҳужумлар остида давом этмоқда

52.
Родригеснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

50. Яна бир вазият! Дрмич ўткирий бурчакдан тўпни ноаниқ тарзда дарвозага йўллади!

49. ЗАРБААААААААААААА!
Шакири! белгиланган жарима тўпини Ромеро бир амаллаб қайтарди

47.
Аргентина анча фаол бошлади таймни, Маскеранонинг зарбаси ноаниқ кетди, бурчак тўплари, ва ниҳоят Мессини йиқтилиши. Жарима тўпини Месси тепади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

46. Иккинчи бўлим бошланди!


45. Ҳакам ҳам жуда қизғончиқ экан. Биринчи бўлимга бирон дақиқа ҳам қўшимадия танаффус

45.
Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

44.
Дрмич олдинга борди ва бурчак тўпи ишлаб олди. Шакири тўпни шерикларига ошириб беради

42.
Биринчи бўлимда дарвозаларга аниқ зарба бериш бўйича кўрсаткичлар: 4:3

40.
Месси! Уч нафар футболчини ортда қолдириб жарима майдонига кириб борди ва Ди Марияга тўпни оширди. Унинг зарбаси кучсиз чиқди, Бенальо учун ортиқча қийинчилик туғдирмади

38. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Шакирининг ажойиб пасидан сўнг Дрмич дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, Бироқ Йосипнинг зарбаси тўғри Ромеронинг қўлларига борди!

37.
Стадионга йиғилган мухлислар ўзларини таблода кўриб қолиб кулишмоқда, менимча бу қиз тишини блендамедда ювадиёв

35. Огоҳлантириш. Швейцария.
Гранит Жака

33.
Шакири жарима тўпини амалга оширди, Ромеро баланд сакраб тўпни қайтариб юборди.

31.
Ўйиндаги устунлик Аргентина томонида, аммо ҳақиқий голга тортадиган вазиятни Швейцария содир этди

30.
Ди Наташа Мария бурчак тўпини амалга оширди, Рохо тўпга жиччча ета олмади

28.
Игуаиннинг пасидан сўнг Лавесси зарба берди, кучсиз зарбадан сўнг Бенальо тўпни қайтарди

27. Бурчак тўпи дубль два... ЗАРБАААААААААААААААА! ЖАКАААААААА! Унинг зарбасидан сўнг тўпни Ромеро оёқлари билан қайтарди! Яна бир зарба, бу сафар ҳам Ромеро ўз жойида!

27.
Швейцария олдинга ўтмоқда, улар ҳимояда ўйнайвериб зерикишди. Шакири бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

24.
Мессининг жарима тўпидан оширган тўпини Игуаин боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ

23.
Аргентина бир амаллаб ҳужум ташкил қилиб гол уришга уринмоқда. Сўнгги пас ноаниқ кетмоқда

21. Ўйинни ким қаерда томоша қилмоқда? Жавобларингизни ёзиб юборинг. Ёки трансляцияни қандай ҳолатда ўқиб бораяпсиз?

19.
Месси рақибдан ўтиб кетди, аммо Родригес осонлик билан тўпни унга бериб қўймади

18.
Стадионга йиғилган мухлисларга бу баҳснинг давом этиши ёқмаяпти, улар ҳуштакбозликни бошлашди

16.
Сочини "пёришка" қилиб олган Бехрами тўп учун курашда рақибга ютқазиб қўйди

15.
Жака Мессини қўллари ёрдамида майдонга йиқитди. Бугун уни кўп бор йиқитишади, бу аниқ

14.
Баҳсни ФИФА президенти Йозеф Блаттер, футбол қироли Пеле кузатиб бормоқда. Аргентинанинг ўйинида Пеле, ҳа! 

13.
Месси чап қанотда тўпни эгаллаб олди, у майдонда борлигини эслатиб қўйди, унинг пасини Бенальо ушлаб олди

12.
бек маур ва бошқаларга тегишли: салом группадагилар!

10.
Аргентинанинг иккинчи жарима тўпини ҳам ҳимоячилар қайтаришди

9.
Ўйин худди суви кўпроқ солиб юборилган ошга ўхшаб ланж...

8.
Швейцариянинг ҳужуми! Меҳмони ва Шакири бир амаллаб бурчак тўпини ишлаб олишди, Инлернинг зарбаси ноаниқ кетди

7.
Сайтимиз вакили Толибжон Қосимов Боҳокага салом деб қўйишимизни сўрагандилар. Салом етказилди

5.
Аргентина жарима тўпига эга бўлди, ҳимоячиларнинг қайтарган тўпини Лавесси дарвозага йўллади, ноаниқ

4.
Аргентина терма жамоаси эмас унинг мухлислари ўйинни фаол тарзда бошлашди, уларнинг сони анчагина кўп ва улар қўшиқларини куйлашмоқда, ажойиб муҳит!

3.
Ўтган ўйин қаҳрамони Шакири баҳсни Лавессининг оёғига тепиш билан бошлади

2.
Аргентина тўпни ўзида ушлаб турибди, ёмон қизғончиқ футболчилар экан булар рақибгаям тўпни берингларда

1. Ўйин бошланди!

- Ҳалиги нима эди? Ҳая қани кеттик йигитлар!


- Жамоалар учрашувни бошлашга тайёрлар!

- Бугун барчаси гўзал, ям-яшил майдон ҳам стадиондаги мухлисалар ҳам!

- Навбат Швейцария мадҳиясига

- Аргентина давлат мадҳияси янграмоқда. Стадионга йиғилган мухлислар куйлашмоқда...

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

- Шу мухлисларга овоз беришингиз мумкин. Рақамини барча билади)

- Бу эса аргентиналик мухлис



- Мухлислар билан таништиришни бошлаймиз)



- Аргентина ҳамда Швейцария ўртасидаги баҳсни сизлар билан бирга Нарзулла Сайдуллаев кузатиб боришга ҳаракат қилади.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари, беморлари, шинавандалари...

- Ўйин соат 21:00да бошланади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика