Latest news

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  1 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  45 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  36 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

Аргентина футзалчилари ярим финал ҳақида нималар дейишди? News

Аргентина футзалчилари ярим финал ҳақида нималар дейишди?

Аргентина футзал терма жамоаси аъзолари Қозоғистонга (1:6) қарши кечган баҳсдан сўнг ярим финал босқичи ҳақида фикр билдириб ўтишди.

"Биз учун финалдан олдинги финал бўлди. Биз энг максимал ўйинимизни намойиш этдик. Фикримча биз ғалабага лойиқ эдик, айниқса кучли ҳимоя чизиғимиз бунга сабаб бўла олди. Кейинги учрашув ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. Франция терма жамоаси мундиалларда биринчи маротаба иштирок этаётганига қарамай, жиддий натижага эришишга улгурди", - дея фикр билдирди Николас Сармиенто.

"Қийин учрашув ўтказдик. Қозоғистон дунёдаги энг кучли терма жамоалардан бири эканлигини исботлади. Менинг фикримча кейинги учрашув ҳам бугунги баҳсдек қийин кечади. Франция терма жамоаси ушбу мундиалда барчани ҳайратга солмоқда", - деди Клаудино.

"Биз мусобақадаги энг қийин учрашувни ўтказдик ва Қозоғистон мундиалда давомида биз тўқнаш келган энг кучли жамоа эди, лекин биз жуда яхши ва тартибли ўйин намойиш этдик ва ғалаба қозондик. Энг муҳими мусобақадаги юришимизни давом эттириш", - деди Боло Алемани.

"Мусобақанинг энг қизиқарли учрашувларидан бири ўтказилди. Аренада бўш ўриндиқ топа олмадим, мухлисларнинг катта қисми рақиб жамоани қўллаб қувватлаганига қарамай, мухлислар билан тўлган арена ўйнаш жуда ёқимли. Биз кучли рақибга қарши яхши тайёргарлик кўргандик ва бу бизга иш берди. Дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири Игитага қарши ўйнаш осон эмаслигини ўзингиз кўрдингиз. Кейинги босқич - ярим финал. Финал йўлланмаси учун кечадиган баҳсда Франция терма жамоаси бизга рақиблик қилишини ҳозиргина билиб олдим. Французларни ўрганиб чиқамиз ва уларга қарши ҳам шундай яхши ва чиройли ўйин намойиш этамиз деган умиддаман", - дея фикр билдирди Пабло Таборда.

"Биз индивидуал жиҳатлама жуда кучли жамоага қарши ўйнадик. Игитанинг ўзи жамоа қанчалик тажрибали футзалчиларга эга эканлигига исбот бўла олади. Биз ўйин давомида асосан ҳимояландик, аммо керакли вазиятларда ҳужумга ўта олдик. Ақлли ўйин намойиш этганимиз сабаб ғалаба қозона олдик деб ўйлайман. Нимчорак финал босқичидан бошлаб, мағлуб бўлган жамоалар уйларига жўнаб кетишмоқда. Биз эса ушбу мусобақа имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз. Ярим финалда ҳар бир хатонинг аҳамияти жуда катта бўлиши аниқ", - дейди Кевин Арриета.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Эслатиб ўтамиз, Аргентина ярим финалда Францияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 3 октябрь куни соат 20:00да "Ҳумо Арена"да ўтказилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика