Latest news

21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  0 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  2 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  26 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  7 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   20 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9

"Арда Туран билан суҳбат, Райан Бабел, "Бунёдкор" ва қайси рақамни танлагани" — Жаҳонгир Ўрозовнинг "Эюпспор"га ўтганидан кейинги илк интервьюси News

"Арда Туран билан суҳбат, Райан Бабел, "Бунёдкор" ва қайси рақамни танлагани" — Жаҳонгир Ўрозовнинг "Эюпспор"га ўтганидан кейинги илк интервьюси

Хорижда легионерларимизнинг сони ошаётгани ва уларнинг яхши савиядаги жамоаларга бориб қўшилаётгани қувонарли ҳолат.

"Бунёдкор"нинг 20 ёшли ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов Туркия Биринчи лигаси вакили, Арда Туран мураббийлик қилаётган "Эюпспор" клуби билан шартнома имзолади. Футболчи сайтимизга янги жамоасига ўтганидан кейин илк бор интервью берди. 

-  "Бунёдкор" билан хайрлашиш қандай бўлди? Жамоани қандай таассуротлар билан тарк этдингиз? 

- "Бунёдкор" — аҳил жамоа. Бу клубда ўтказган ҳар бир куним ёдда қоларли бўлди. Меҳнат қилаётган барчага раҳмат айтаман. Жамоага ҳар бир учрашувда омад тилайман. "Бунёдкор" ҳар доим қалбимда қолади. Жамоани унутмайман. 

- Ёзда сизга хориждан таклифлар кўпайди. Бунда Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионатининг ҳам эффекти бўлдими?

- Тўғри, ёзда кўплаб жамоалардан таклифлар бўлди. Лекин менга Туркия клубидан тушган чорлов маъқул келди. Сабаби жамоа олдига юқори лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Жамоада кўплаб жаҳон юлдузлари тўп тепади. Жамоани эртаси борлиги "Эюпспор"ни танлашимга туртки бўлди. Осиё ва Жаҳон чемпионати бу борада хориж чемпионатига чипта вазифасини ўтади. 

- Туркия Европа сари ташланган илк қадамми? Умуман "Эюпспор" ҳақидаги илк фикрларингизни айтиб берсангиз. 

- Албатта. Мақсадим — Европада тўп тепиш. Клубда барча шароитлар яратилган, бу мени қониқтирди. Ҳаммаси профессионал тарзда ташкил этилган. Арда Туран тезда жамоага мослашиб, ҳимояда ёрдам беришимни айтмоқда. 

- "Атлетико" ва "Барселона" собиқ футболчиси билан илк суҳбатда нималар муҳокама қилинди? 

- Суҳбатимиз узоқ кечмади. Профессионал мураббий эканлиги сезилиб турибди. Жамоага қўшилганимдан хурсандлигини яширмади. 

- Қайси рақамни танладингиз? 

- 44-рақамни танладим. 

- Бунда қандайдир рамзий маъно яширинганми? 

- Рақам танлаб ўйнайдиган футболчи эмасман. Бунинг ҳеч қандай маъноси йўқ. 

- Жамоада таниқли нидерландиялик футболчи Райан Бабел ўйнайди. У жамоада қайси сифатлари билан ажралиб туради? 

- Бабел ўз ишининг устаси. Инсон сифатида ёшларга ўрнак бўлиши мумкин. Хулқ-атвори яхши эканлигини пайқаш қийин эмас. 

- Қайси ҳимоячиларга ҳавас қиласиз? 

- Ўзбекистонда Анзур Исмоиловнинг ўйинлари маъқул келади. Европада — Жоржио Кьеллини. 

- "Бунёдкор"нинг муваффақият қозонишига нима етишмаяпти? Клуб ўртамиёналар сафига қўшилиб қолгани нима сабабдан деб ўйлайсиз? 

- Ҳар бир клубда ўсиш ва пасайиш бўлади. Бу футболнинг ёзилмаган қонуни. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика