Latest news

08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  1 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  10 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468

"Арал Самали" бош директори: "Молиявий ҳолатимизни яширишни ҳожати йўқ" News

"Арал Самали" бош директори: "Молиявий ҳолатимизни яширишни ҳожати йўқ"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Машъал" - "Арал Самали" (7:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.




Унда дастлаб "Арал Самали" клуби бош директори Даулетмурат Бекмуратов фикрларини билдирди.

"Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Йирик ҳисобдаги мағлубиятга келсак, жамоамизда ёш футболчилар йиғилган. Уларнинг айримлари 2004-2005 йилда туғилган болалар. Муборак шаҳри жамоаси аввалдан кучли бўлиб келган. Қўл остимиздаги ёш футболчилар билан кейинги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ",- дейди клуб бош директори. 

- Бугунги учрашув қайдномасида "Арал Самали"да бош мураббий йўқлигини кўрдик...

- Бош мураббийимиз бор. Тимур Турдиев кейинги учрашувларда биз билан келади. 

- Жамоа суъний майдонда ўйнаб келмоқда. Табиий майдонга ўтиш режада борми?

- Истасак ёки истамасак Қорақалпоғистон шароитида табиий майдон ўстириш қийин. Бугунги ўйинга майдонга таъсир қилди барибир. Чунки биз суъний майсада тайёргарлик кўрамиз. Тўп бошқача ҳаракатланади. 

- Жамоанинг Про лигадаги мақсадлари қандай? Ёзги трансфер вақтида 10 нафар футболчини тарк этиши молиявий ҳолатданми? 

- Молиявий ҳолатимизни яширишни ҳожати йўқ. Кетган футболчилар ўрнига ёшларни жалб қилдик. 

- Раҳбарият сафар ўйинларига маблағ ажратяптими?

- Биз ўзимизга қулай бўлган транспорт воситасида қатнаяпмиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика