Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

"Арал" Про лиганинг 1 та учрашувини тест тариқасида янги стадионда ўтказади News

"Арал" Про лиганинг 1 та учрашувини тест тариқасида янги стадионда ўтказади

"Арал" жамоасига оид янгилик.

Қорақалпоғистоннинг барча: "Арал", "Жайхун", "Арал академия", "Арал U-19", "Арал" аёллар жамоалари ўзининг уй учрашувларини Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон болалар-ўсмирлар футбол академиясига қараши майдонда ўтказиб келаётганди. Эндиликда Нукусда яна бир футбол майдони ишга тушиш арафасида турибди. 

Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳомийлар томонидан таъмирдан чиқарилди. Лига Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси билан келишган ҳолда Пролиганинг 18-туридан ўрин олган Арал — Бухоро учрашувини мазкур футбол майдонида ташкил этиш устида ишламоқда. Талаб этилган барча ҳужжатлар Лигага тақдим этилса, 18-сентябр куни Арал ўз рақибини Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида тест тариқасида қабул қилади. Бу ерда 1100 нафар ишқибоз учрашувни бевосита томоша қилиши учун шароит мавжуд.   

Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси марказ футбол майдонида кейинчалик амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан Лигага кафолат хати киритган бўлиб, улар келгуси уй учрашувига қадар бартараф этилиши кўзда тутилган. Режага кўра, 16 октябрь куни Нукусга "Машъал" клуби ташриф буюриши лозим.

Айни вақтда Нукус шаҳрида Турон стадионини қайта жонлантириш устида иш кетмоқда. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика