АҚШ компанияси АПЛ клубининг 84 фоиз акциясини сотиб олди
31 dec 2020 19:35
News
АҚШ компанияси АПЛ клубининг 84 фоиз акциясини сотиб олди
Йилнинг сўнгги кунида “Бёрнли” муҳим хабарни эълон қилди.
Клуб акцияларининг 84 фоизи Velocity Sports Partners – АҚШнинг ALK Capital компаниясига тегишли спорт бўлимига ўтди. Келишув чоршанба куни амалга ошди ва АПЛ томонидан тасдиқланди.
“Бёрнли”нинг янги раҳбари эса Алан Пейс бўлади. Шунингдек, собиқ акциядорлар Майк Гарлик ва Жон Банаскевич клубда директор сифатида ишлашда давом этишади.
Айни вақт “Бёрнли” чемпионат турнир жадвалида 16-ўринда турибди.
Link :
Source : euro-football.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments