Latest news

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  25 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

АПЛнинг унутилган 10 нафар қаҳрамони News

АПЛнинг унутилган 10 нафар қаҳрамони

Тарих томонидан адолатсиз равишда унутилган ўйинчилар.

Англия Премьер-лигаси бизга Криштиану Роналду, Тьерри Анри ва Луис Суарес каби улкан қаҳрамонларни тақдим этди. Аммо кўпчилик футболчилар майдонда кўрсатган маҳоратларига қарамай, унчалик эсга олинмайди. Бугун биз кўп нарсага лойиқ бўлган, бироқ етарлича эътироф этилмаган юлдузларни эслашга ҳаракат қиламиз. 

1. Мустафо Ҳожи

Африкада 1998 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган Мустафо Ҳожи кўпроқ шон-шарафга лойиқ эди. У Премьер-лигага 1999 йилда келган, уни етакчи клублар эмас (аслида шундай бўлиши керак эди), балки камтарона, лекин иштиёқи баланд "Ковентри Сити" ўз сафига чорлаган.

Ҳожи "Хайфилд Роуд"да дарҳол мухлислар ёқимтойига айланди ва бу мантиқан тўғри, чунки марокашлик деярли якка ўзи жамоасининг ҳужум чизиғини мамлакатдаги энг зўри сафига қўшди. Унинг ёрдами билан "Ньюкасл", "Астон Вилла" ва "Арсенал" устидан энг муҳим ғалабаларга эришилди. У 33 ўйинда 6 та гол урди. Ҳа, рақамлар ҳайратда қолдирадиган даражада эмас. "Ковентри" АПЛдан тушиб кетмаслиги учун замин ҳозирлашга фақат у қодир эди. Афсуски, "эди", лекин бундай бўлиб чиқмади.

Унинг клуби Чемпионшипга тушиб кетганидан сўнг, Ҳожи "Астон Вилла"га кўчиб ўтди, аммо у бошқаларнинг фонида аста-секин кўринмай кета бошлади.

2. Брайан Рой

90-йилларда АПЛ кўп маданиятли масканга айланди ва бутун легионерлар армияси Англияга қуйилиб келди. Ҳамма Эрик Кантона ва Юрген Клинсманни яхши эслайди, аммо нидерландиялик Брайан Ройни унчалик эмас.

Форвард сифатида ҳам ўйнаган тезкор вингер Рой 1994 йилги жаҳон чемпионатида Нидерландия терма жамоасининг бир қисми бўлган ва битта гол урган. У ўз ўйини билан кўпчиликни ҳайратга солди ва тез орада "Фоджа"ни "Ноттингем Форест"га алмаштирди.

Ройнинг бу шартномаси унинг ҳаётини ўзгартирди: у Стэн Коллимор, Стив Стоун ва Ян Уон билан чиройли ўйин кўрсатди. Мураббий Фрэнк Кларк бундай таркиб билан АПЛга безак берди.

Рой мавсум давомида 37 ўйинда 13 та гол урди, "Форест" 3-ўринни эгаллади – бу ҳалигача чемпионат дебютанти учун энг яхши натижа.

1995 йилда Коллимор "Ливерпуль"га ўтди, аммо Рой "Сити Граунд"да қолди. У бу ерда гол уришни давом эттирди ва "Форест" унинг ёрдамисиз УЕФА Кубогининг чорак финалига йўл олмаган бўларди.

Унинг Англиядаги фаолияти 1997 йилда "Герта"нинг таклифини қабул қилганида якунига етган.

3. Дин Эштон

2000-йилларнинг энг яхши инглиз ҳужумчилари ҳақида гап кетганида, дарҳол Уэйн Руни, Даррен Бент, Жермейн Дефо ва Питер Крауч ёдга тушади. Бу рўйхатга Дин Эштон қўшилиши мумкин, у "Норвич"га келгунига қадар "Кру Александра" таркибида 177 баҳсда 74 та тўп киритган.

Дин "Кэрроу Роуд"да дастлабки дақиқаларданоқ ёқимтойга айланди – албатта-да, чунки у дарҳол гол урганди. Аммо тез-тез бўлиб турадиган воқеа содир бўлди, ҳатто унинг 7 та голи ҳам "канарейкалар"ни қуйи лигага тушиб кетишидан сақлаб қола олмади.

2006 йил январь ойида у 7 миллион фунт эвазига "Вест Хэм"га ўтди. У ерда 16 учрашувда қатнашиб, 6 та гол уради. Шунингдек, ўз жамоасига Англия Кубоги финалига чиқишда ёрдам беради ва гол ҳам уради.

Ўша йили Эштон Англия терма жамоасига чақирилди, бироқ даҳшатли жароҳат уни бутун мавсумга сафдан чиқарди. Аслида, бу унинг ҳақиқий юлдузга айланмаганлигининг асосий сабаби ҳисобланади. Кейинчалик Дин бор-йўғи 26 ёшида фаолиятини тугатишига тўғри келди, аммо у ҳали ҳам "болғачилар" мухлислари учун қаҳрамон бўлиб қолмоқда.

4. Мичу

Мичуни кўпинча, бир мавсумлик футболчи деб аташади, аммо у "Суонси"да жуда яхши ўйнагани боис мухлислар уни асло унутмайдилар.

Испаниялик Уэльс клубига 2012 йилда "Райо Вальекано"дан атиги 2 миллион фунт эвазига келиб қўшилган. У Ла Лигада аллақачон 15 та гол урган, шунинг учун ундан кўп нарса кутилган эди. Мичу 2012-13 йилги мавсумда 18 та гол урди – ундан яхшироқ кўрсаткичга фақат Робин ван Перси, Луис Суарес, Гарет Бэйл ва Кристиан Бентеке эга эди. У мавсумдаги биринчи гол муаллифи бўлгани билан биргаликда, Лига Кубоги ярим финали ва финалида ҳам гол урган эди.

"Суонси"да йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлган Мичу "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль"нинг трансфер мақсадига айланди. "Суонси" "совчилар"ни қўрқитиш учун ўз юлдузига 35 миллион фунт стерлинг қийматидаги нархни белгилади.

Афсуски, ҳаммаси барбод бўлди. Янги мавсумда жароҳатлар унинг иккитадан кўп гол уришига тўсқинлик қилди ва у кейинчалик "Наполи"да ҳам ҳеч нарса қила олмади. Ҳозирги кунда уни деярли ҳеч ким эсламайди – албатта, жанубий уэльслик мухлислардан ташқари. 

5. Роб Ли

Ажабланарлиси шундаки, Премьер-лигада 280 марта майдонга тушиб, 34 та гол урган футболчи умуман унутилган. Роб Ли бир пайтлар "Ньюкасл"нинг ҳақиқий юлдузи саналган.

Ли "Ньюкасл"га АПЛ ташкил этилишидан олдин қўшилган. Жамоа айнан унинг голлари эвазига турнир жадвалининг учинчи поғонасидан жой эгаллади.

Ли 1994-95 йилги мавсумда 14 та гол урди. У "ноябрь ойининг энг яхши футболчиси"га айланди. Тез орада эса Англия терма жамоасидан чақирув олди. Ли "Ньюкасл" таркибида сардор сифатида олти мавсум ҳаракатланди.

Ли 40 ёшида футбол билан хайрлашди.

6. Жон Карью

Жон Карью фаолияти давомида кўп жамоаларда ўйнаган – унинг номи "Валенсия", "Рома" ва "Лион" мухлислари йодида. Бироқ у айнан "Астон Вилла"да энг кўп учрашув ўтказган – 131 та.

Карью жуда зўр тўпурар бўлмаган бўлса-да, ҳар доим машҳур бўлиб келган. Улкан ҳужумчи биринчи мавсумида 13 та гол уриб, олтинчи ўринни эгаллаган бирмингемликлар тўпурарига айланган.

Норвегиялик фаол тарзда гол уришни давом эттириб, уч марта клуб тўпурари бўлишга эришган (15 ва 17 та гол).

Афсуски, жароҳатларга мойил футболчи 2010 йилда яна жароҳатга йўлиқди. Карью майдонда борган сари кам кўрина бошлади ва ҳамма у ҳақида гапиришни тўхтатди. Ҳатто "Сток Сити"га ўтиш ҳам унга ёрдам бермади ва шундан сўнг, унда фақат футболни тарк этиш варианти қолди, холос.

7. Патрик Бергер

Биз Бергерни биринчи навбатда Евро-1996 туфайли эслаймиз, у ерда ёш ва ёрқин Чехия терма жамоаси порлаган эди. Чехлар финалгача етиб бориб, немисларга ютқазишганди.

Ўша таркибда Патрик Бергернинг ўрни сезиларли эди: ҳужумкор ярим ҳимоячи Дортмунднинг "Боруссия"сида аллақачон ўзини кўрсатган эди, бироқ ҳамма "Ливерпуль"га ўтгандан сўнггина у ҳақида гапира бошлади.

Унинг дебюти чакки чиқмади: Бергер "қизиллар"нинг фалсафасига жуда мос тушди. У "Ливерпуль" учун 9 та гол урди. 1996 йилнинг сентябрь ойида уни Премьер-лигада "ойнинг энг яхши футболчиси" деб топишди. 

Бергер "Ливерпуль"да 2003 йилгача ўйнади. У ҳар доим ҳам асосий ўйинчи саналмас эди, лекин статистика ёлғон гапирмайди: у "қизил ранг"да 200 га яқин учрашув ўтказди ва Англия Кубоги ҳамда УЕФА Кубогини ютди.

Бергер жароҳати туфайли 2003 йилда "Энфилд"ни тарк этди, аммо у АПЛда қолиб, "Портсмут" ва "Астон Вилла" сафида ҳаракатланди. Англияда 12 мавсум ўтказди, лекин у ҳақида ҳеч ким гапирмайди. Бу қанақаси?

8. Оливье Дакур

"Лидс Юнайтед" — 90-йилларнинг охири ва 2000-йилларнинг бошларидаги афсонавий жамоа. Қанча истеъдод, қанча иштиёқ! Чемпионлар Лигаси ярим финалчиси Англиянинг энг яхши жамоаларидан бирига айланишни ният қилган эди, аммо бунинг ўрнига пастга тушиб кетди. Бироқ бу Жонатан Вудгейт, Гарри Кьюэлл ва Алан Смитнинг обрўсига таъсир кўрсатмади. Негадир ҳеч ким Оливье Дакурни эсламайди.

Тиниб-тинчимас ва меҳнатсевар ярим ҳимоячи аввалига "Эвертон"да ўйнаган, аммо турли можаролардан сўнг, Лига 1'га ўтиб, кейин яна АПЛга қайтган, "Лидс" у учун 7 миллион фунт ажратган.

Дакур Ли Бойер ва Дэвид Бетти билан биргаликда чинакамига порлади. Дакурнинг ёрдами билан Чемпионлар Лигаси ярим финалигача чиқиш насиб қилди, аммо мураббий О'Лирининг четлатилиши унинг мақомига таъсир қилди. Янги бош мураббий Терри Венейблс билан келишишни имкони бўлмади ва у 2003 йилда "Рома"га ўтди. 2008-09 йилги мавсумда АПЛга қисқа вақтга қайтди, аммо деярли ҳеч ким буни сезмади ҳам, афсус.  

9. Йон Арне Риисе

Гарчи "Ливерпуль" ҳозиргиси каби кучли бўлмаган бўлса ҳам, "қизиллар"нинг 2000-йилларнинг ўрталаридаги парвозини инкор этиб бўлмайди. "Ливерпуль" Жерар Улье ва Рафаэль Бенитес бошчилигида Англия Кубоги ва Чемпионлар Лигаси қатори кўплаб совринларни қўлга киритди. Ва ўша пайтда асосий қаҳрамонлардан бири – норвегиялик Йон Арне Риисе эди.

Ҳимоячи ва вингер "Ливерпуль"га атиги 4 миллион фунтга тушди ва у дарҳол ўйнаб кета олди. Дебют мавсумида 7 та гол урди, шу жумладан, "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед"га.

Риисе олти мавсум давомида алмаштириб бўлмас ўйинчи эди ва мухлислар уни шунчаки севишарди. Айниқса, унинг стандартларда қўл келадиган жуда кучли зарбаси машҳур эди.

Мақомга қарамай, жамоага Фабио Аурелионинг келиши унинг базадаги ўрнини хавф остига қўйди. Кўп ўтмай, норвегиялик "Рома"га ўтишга розилик берди.

Риисе 2011 йилда "Фулхэм" футболчиси сифатида АПЛга қайтди ва у ерда уч мавсум ўтказди. У Англияда умумий 321 учрашувда қатнашган ва 21 та гол урган.

10. Георгий Кинкладзе

Ҳозир "Манчестер Сити" дунёнинг энг кучли клубларидан бири, аммо 90-йилларда бундай бўлмаган. "Шаҳарликлар" 1996-йилда шов-шув кўтариб, АПЛдан тушиб кетишган ва мухлислар ўша пайтларни эслашни ёқтирмайдилар. Ўша даврларнинг ҳам ижобий, эслашга арзигулик томонлари бор – масалан, Георгий Кинкладзе, ҳақиқий афсона.

Грузия терма жамоасининг юлдузи "Сити" учун 2 миллион фунтга тушди. Камдан-кам одамлар унинг ушбу таркибда энг зўр эканлиги борасида баҳслашиши мумкин.

Кинкладзе инглиз тилини умуман билмас эди, бироқ бу унинг майдонда мўжизалар яратишига халақит бермасди. У ярим ҳимояда қирол эди ва унинг "Саутгемптон"га урган голи ҳанузгача лига тарихидаги энг зўрларидан бири ҳисобланади.

У Премьер-лигада жуда оз вақт, шунчаки бир мавсум ўтказгани боис кам эсланади. "Сити" "учиб кетди", аммо Георгий кетишга шошилмади. У "Мэйн Роуд"да қолди, бунинг учун мухлислар ундан жуда миннатдор бўлишди.

"Сити"нинг таниқли мухлиси Ноэл Галлахер Георгий Кинкладзени клуб тарихидаги энг буюк футболчи деб билади ва у билан бу борада баҳслашишнинг иложи йўқ.


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика