Latest news

21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  2 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  11 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  1 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  11 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  39 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  24 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  2 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  4 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8

АПЛнинг ўтган ёздаги энг омадли 5 трансфери News

АПЛнинг ўтган ёздаги энг омадли 5 трансфери

Трансферлар ҳар доим ҳам омадли бўлавермайди. Ҳозир биз сизлар билан Англия Премьер-лигасидаги омадли трансферлар ҳақида тўхталамиз.

5. ДЕВИНСОН САНЧЕЗ

Жамоа: "Аякс"дан "Тоттенхэм"га
Лигадаги натижалари: 27 ўйин
Трансфер нархи: 40 млн евро

21 ёшли футболчи "Аякс" таркибида чиройли ўйин намойиш этди. Оқибатда унинг хизматларига "Тоттенхэм" қизиқиш билдирди ва 40 млн еврога сотиб олди. Жуда техникали, кучли, бақувват ва агрессив ҳимоячи.

Санчез Ян Вертонген билан ёнма ён яхши ўйин кўрсатди, Тоби Альдервейрлднинг ўрнини билдирмади. Англия футбол ассоциацияси уни бу мавсум АПЛнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири деб атади.

4. РОМЕЛУ ЛУКАКУ

Жамоа: "Эвертон"дан "Манчестер Юнайтед"га
Лигадаги натижалари: 33 ўйин, 16 гол, 7 ассистентлик
Трансфер нархи: 84,7 млн евро

Бельгия футболининг ёрқин вакилларидан бири "Манчестер Юнайтед"нинг асосий ҳужумчисига айланди. У янги жамоаси таркибида кўплаб голлар урган бўлса-да, катта танқидларга учради.

У шунингдек, голларга ҳаммуаллиф бўлишни ҳам эпламоқда. У бу мавсумда 16 гол киритди. Ундан ташқари, "Олд Траффорд"да ўзининг собиқ жамоалари "Эвертон" ва "Челси"га дарвозасини аниқ нишонга ола билди. Лукаку ҳали ёш ва "Юнайтед" асосий ҳужумчиси бўла олади.

3. КАЙЛ УОКЕР

Жамоа: "Тоттенхэм"дан "Манчестер Сити"га
Лигадаги натижалари: 30 ўйин
Трансфер нархи: 51 млн евро

У "Манчестер Сити"нинг чемпионлигида катта ҳисса қўшди. Ўнг қанотда жанговор ўйин намойиш этди, шунингдек, марказда ҳам кўриниш берди.

Уокер 21 голнинг яралишида қатнашди, шунингдек, 64 бора ўз қанотидан уюштириладиган ҳужумларни қайтаришга эришди.

Ихчамгина, кучли ва тезкор ҳимоячи. Икки марта у ой рамзий терма жамоасидан ўрин олгани ҳам бежизга эмас.

2. ЭДЕРСОН

Жамоа: "Бенфика"дан "Манчестер Сити"га
Лигадаги натижалари: 33 ўйин, 14 қуруқ ўйин, 2 пенальти сейв, 54 сейв
Трансфер нархи: 40 млн евро

Бразилиялик голкипер 40 млн эвазига "Манчестер Сити" билан шартнома имзолади. У жамоасининг барча учрашувида майдонга тушди ва дунёда энг яхши дарвозабон эканлигини исботлашга ҳаракат қилмоқда.

24 ёшли посбон бу мавсумда 14 учрашувда гол ўтказиб юбормади ва 2 марта пенальти қайтаришга эришди.

1. МУҲАММАД САЛОҲ

Жамоа: "Рома"дан "Ливерпул"га
Лигадаги натижалари: 32 ўйин, 30 гол, 9 ассистентлик
Трансфер нархи: 42 млн евро

Кутилганидек, биринчи ўрин Муҳаммад Салоҳга тегишли. У 42 млн евро эвазига "Ливерпуль" билан 5 йиллик шартнома имзолади. Шунингдек, лигада 30 гол киритди ва рекорд ўрнатди.

Илк мавсумдаёқ Салоҳ бир неча рекордларни янгилаб юборди. 25 ёшли футболчини тўхтатиш қийин бўлмоқда. Унинг ўйинларига ортиқча тариф бериш шарт эмас. Шу боисдан ортиқча тарифларсиз у биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика