Latest news

15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   34 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  24 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0

АПЛнинг икки вундеркиндини солиштирамиз News

АПЛнинг икки вундеркиндини солиштирамиз

Бу мавсум АПЛ чемпионлиги учун "Манчестер Сити" билан "Арсенал" курашмоқда.

Ҳозирга келиб "Манчестер Сити" вазиятни ўз томонига оғдириб олгандек, аммо мавсумнинг катта қисмида етакчи бўлган лондонликлар осонликча таслим бўлиш ниятида эмас. 

Бу нарсани "Арсенал" устози Микель Артета ҳам таъкидлади: "Биз курашишда давом этамиз. Вазият қийин, аммо қолган ҳамма ўйинларимизда зафар қучиб, "Сити"нинг қоқилишини кутамиз". 

Якунда натижа қандай бўлсада, "тўпчилар" чиндан яхши мавсум ўтказишмоқда. Ва жамоа сафида ҳали ҳам ёш бўлишига қарамай, етакчилардан бирига айланиб улгурган Букайо Сакани алоҳида таъкидлаш лозим. Англия терма жамоаси аъзоси фаолиятидаги қийин даврни енгиб ўтди ва чинакамига кучлироқ бўлиб қайтди. 

Англиялик яна бир вундеркинд Фил Фоден жароҳатларга қарамай, сафда бўлганида жуда фойдали ҳаракат қилмоқда. 

Бу ҳолатдан албатта биринчи навбатда Англия терма жамоаси мухлислари хурсанд бўлишади. Иқтидорли футболчилар чинакамига топ ўйинчига айланаётгани қувонарли ҳол албатта. 

Хўш, "Арсенал" ғалабаларига салмоқли ҳисса қўшаётган Букайо Сака ва Пеп Гвардиоланинг севимли шогиридларидан бири Фил Фоденнинг мавсумда статистикаси қандай? 

  


Кўриб турганингиздек, кичик устуник Сака томонида. Бироқ бу вазиятда Фоден 4 та камроқ ўйинда иштирок этганини ҳам унутмаслик лозим.    

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика